Майк Помпео: АҚШ Толибон вакиллари билан келишув имзолаш арафасида

Майк Помпео: АҚШ Толибон вакиллари билан келишув имзолаш арафасида

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Америка Толибон ҳаракати вакиллари билан келишув имзолаш арафасида турганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва толибонлар «ҳақиқий прогресс»га эришди ва афғон замини бошқа ҳеч қачон «террорчилар учун бошпана бўлмаслигига» ёрдам берувчи шартнома имзолашга тайёр.

У ҳужжатни 1 сентябргача имзолашни режалаштирмоқда, айнан шу куни Афғонистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Помпео Вашингтон толибонлар билан хорижий ҳарбийлар иштироки масаласида музокаралар бошлаганини қўшимча қилган ва ҳозирча НАТО қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишнинг аниқ муддати йўқлигини таъкидлаган.

Total Views: 304 ,

Добавить комментарий

Хитой ва АҚШ G20 саммитида савдо урушига барҳам берилганини эълон қилмоқчи 

Хитой ва АҚШ G20 саммитида савдо урушига барҳам берилганини эълон...

Закрыть