Майк Пенс Европадаги ҳамкорларини Эрон билан эришилган келишувдан воз кечишга чақирди

Майк Пенс Европадаги ҳамкорларини Эрон билан эришилган келишувдан воз кечишга чақирди

АҚШ вице президенти Майк Пенс Эрон Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солишини айтиб, Вашингтоннинг Европадаги ҳамкорларини 2015 йилда Теҳрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувдан воз кечишга чорлади.

Яқин Шарқдаги вазият бўйича Варшавада бўлиб ўтган халқаро анжуманда Пенс Вашингтоннинг “айрим” муҳим ҳамкорлари Эронга қарши курашга кўмаклашмай келаётганини айтди.

— Улар ҳатто санкцияларимизни барбод қилиш учун механизм тузишга қаратилган саъй-ҳаракатларга етакчилик қилиб келмоқдалар, — деди Пенс.

Ўтган йилнинг май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилди ва Теҳронга қарши қайтадан санкция жорий қила бошлади.

Аммо Европа давлатлари келишувни сақлаб қолишга курашиб келади. Икки ҳафта олдин Германия, Франция ҳамда Британия АҚШ санкцияларини четлаб ўтиб, Эронга молия юборишга йўл очиб берувчи механизмни эълон қилди.

Ушбу механизм ҳақида Пенс шундай деди:

— Бу ножўя қарор бўлиб, Эронни мустаҳкамлаб, ЕИни заифлаштиради, Европа ва Қўшма Штатлар ўртасидаги тафовутни кенгайтиради.

Total Views: 461 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистонда ҳарбий автоколоннага ҳужум уюштирилди 

Ҳиндистонда ҳарбий автоколоннага ҳужум уюштирилди  Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида...

Закрыть