Мадуро Европа давлатларининг талабларини рад этди

Мадуро Европа давлатларининг талабларини рад этди

Европа давлатлари Венесуэлада саккиз кун ичида сайлов ўтказиш тўғрисидаги ультиматумдан воз кечишлари керак. 

Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро Туркиянинг CNN Turk телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Европа Венесуэлага нисбатан яна хатога йўл қўймоқда. Улар 200 йиллик эркинлигимизга қарамасдан, тарихимизни инкор этишмоқда. Озодлигимиздан фахрланамиз, томирларимизда бизни озод этганлар қони оқади. Улар ўз ультиматумларидан воз кечишлари керак, бизга ҳеч ким ультиматум қўя олмайди", деди Мадуро.

Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг баёнотида агарда яқин кунлар ичида Венесуэлада президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинмаса, Европа иттифоқи миллий ассамблея раиси Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти сифатида тан олиши маълум қилинганди.

Total Views: 351 ,

Добавить комментарий

ОАВ: Толибон қамоқхонасидан ИШИДнинг 40 нафар раҳбари АҚШ қўшинлари ёрдамида қочиб кетишди

ОАВ: Толибон қамоқхонасидан ИШИДнинг 40 нафар раҳбари АҚШ қўшинлари ёрдамида...

Закрыть