Лукашенко: Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан хулоса чиқариши керак

Лукашенко: Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан хулоса чиқариши керак

Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон хулоса чиқариши керак. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида шундай фикр билдирди.

Лукашенкога кўра, Қозоғистондаги вазиятга ташқи кучлар сабаб бўлган.

Беларусь етакчиси истиқболда жиддий муаммолар кутиб турганини, шу сабабдан КХШТ атрофида жипслашиш кераклигини таъкидлаган.

“Аввало, Ўзбекистон сабоқ чиқариши керак. Агар бу сабоқлар олинмаса, биздаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилади”, — деган Лукашенко КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.

Шунингдек, Лукашенко КХШТ раҳбарларини Тожикистон бўйича музокаралар олиб боришга чақирди. Беларусь раҳбарининг фикрича, республика “қўллаб-қувватлашга, жумладан, ҳарбий техникага муҳтож”.

КХШТга аъзо давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари онлайн саммити 10 январда бўлиб ўтди. Саммит пайтида Қозоғистон президенти Қoсим -Жомарт Тўқаев мамлакатдаги воқеаларни “давлат тўнтаришига уриниш” сифатида баҳолади.

Total Views: 26 ,

Добавить комментарий

Тўқаев ўз халқини отишга рухсат берди

Тўқаев ўз халқини отишга рухсат берди 7 январь куни Қозоғистон...

Закрыть