Лукашенко Путинга КХДР билан уч давлат ўртасида ҳамкорлик тузишни таклиф қилди

Лукашенко Путинга КХДР билан уч давлат ўртасида ҳамкорлик тузишни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Беларус раҳбари Александр Лукашенко 15 сентябр, жума куни Сочида бўлиб ўтган учрашувда Украинадаги уруш, иқтисодий ҳамкорлик ва бир кун аввал Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилди.

«Сиз ва Ким Чен Инни Восточний космодромида кўриш жуда ёқимли бўлди. Ўйлайманки, биз уч давлат – Шимолий Корея, Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ўйлашимиз мумкин», — деди Лукашенко Путин билан учрашувда. Кремл раҳбари, ўз навбатида, Лукашенкога Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар ҳақида маълумот берди ҳамда Россия ва КХДР «ҳеч кимга таҳдид солмаслигини» таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, Россия КХДР билан муносабатларни ўрнатишда ҳеч қандай халқаро меъёр ва келишувларни «ҳеч қачон бузмайди ва бузиш ниятида ҳам эмас». 

Ғарб экспертларининг фикрича, Путин ва Ким Чен Ин ҳарбий ҳамкорлик, хусусан, Украинадаги урушни давом эттириш учун Шимолий Корея қурол-яроғи ва ўқ-дориларини Россияга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилган. Агар бундай етказиб бериш бошланса, бу «халқаро ҳуқуқнинг очиқдан очиқ бузилиши бўлади», деди аввалроқ Стокҳолм тинчлик тадқиқот институти эксперти Саймон Веземан. Ўз навбатида, Қўшма Штатлар Шимолий Корея қурол-яроғ етказиб бергани учун «юқори нарх тўлаши» билан таҳдид қилди. 

Total Views: 185 ,

Добавить комментарий

АҚШ разведкаси: Хитой мудофаа вазири ишдан олинган, тергов кетмоқда

АҚШ разведкаси: Хитой мудофаа вазири ишдан олинган, тергов кетмоқда Хитой...

Закрыть