Лондонда НАТОга аъзо давлатлар етакчилари тўпланди

Лондонда НАТОга аъзо давлатлар етакчилари тўпланди

3 декабрь куни Лондонда НАТО ҳарбий альянсига аъзо давлатлар етакчилари иттифоқнинг 70 йиллигини нишонлаш учун тўпланди.

Икки кунга чўзилиши кутилаётган тадбирлар арафасида альянснинг мудофаа ҳаражатлари ва Сурия бўйича сиёсат кескин мунозарага сабаб бўлди, НАТОга аъзо Франция ва Туркия ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Бу тангликларга қарамасдан, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 29 аъзога эга альянс “тарихдаги энг муваффақиятли иттифоқ” эканлигини таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО муҳим аҳамият касб этишини айтиб, альянсни ҳимоя қилди. НАТОга аъзо бошқа давлатлар АҚШни иттифоқ бюджетига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб келади.

АҚШ президенти НАТОни “мияси ўлган” дея таърифлаган Франция президенти Эммануэль Макронни танқид қилди.

НАТО – Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотини 1949 йили АҚШ, Канада ва яна 10 Европа мамлакати тузган.

Совет Иттифоқи экспансияси тўғрисидаги хавотирлар урчиётган бир пайтда юзага келган альянс унга аъзо мамлакатлар яхлит мудофаа тизимини яратиш ва дунё хавфсизлигини сақлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Total Views: 36 ,

Добавить комментарий

Трамп: Анқаранинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишида Обама маъмурияти айбдор

Трамп: Анқаранинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишида Обама маъмурияти айбдор...

Закрыть