Ливанда намойишлар қайтадан бошланди

Ливанда намойишлар қайтадан бошланди

Ливанда иқтисодий инқироз туфайли ўтган йилнинг октябрида бошланган ва янги йил арафасида тўхтаб қолган норозилик намойишлари қайтадан бошланди. 

DW хабарига кўра, пойтахт Байрутда тўпланган намойишчилар бир неча катта кўчаларни ёпиб қўйган ва автомобил шиналарини ёққан. Кўчалар ёпилгани туфайли транспорт воситалари соатлаб ҳаракатлана олмади. 

Намойишчилар жорий ҳафтани “Ғазаб ҳафтаси” деб эълон қилди. Улар мамлакат раҳбариятининг алмашишини талаб қилмоқда. Намойишчиларнинг айтишича, мамлакатда иқтисодий шароитнинг оғирлашишига коррупцияга ботган сиёсий элита айбдор. 

Ливан бош вазири Саад Ҳарири намойишлар туфайли истеъфо бергач, янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси профессор Ҳасанд Диабга юклатилган эди. Аммо Диаб ҳозиргача бунинг уддасидан чиқа олгани йўқ. 

Total Views: 367 ,

Добавить комментарий

АҚШ Ироқдаги ИШИДга қарши операцияларни қайтадан бошлайди

АҚШ Ироқдаги ИШИДга қарши операцияларни қайтадан бошлайди Америкалик ҳарбийлар Ироқдаги...

Закрыть