Ливан бош муфтийси ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди

Ливан бош муфтийси ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди

Ҳозирда Ливанда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ҳукуматдан коррупция ва мазҳабчиликка чек қўйишни талаб қилмоқда.

9 ноябрь куни Ливан бош муфтийси Абдул Латиф Дериан ҳам ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди. Шунингдек, муфтий Дериан телевидение орқали фавқулодда ҳукумат тузиш вақти келганини айтди.

Айни вақтда Ливанда сиёсий тартибсизликлар юз бермоқда. Ўтган ҳафта бош вазир Саад ал-Харирий  истеъфога чиққанини эълон қилганди.

Total Views: 86 ,

Добавить комментарий

Афғонистон ИИВ: Афғонистонда ИШИД яксон қилинди

Афғонистон ИИВ: Афғонистонда ИШИД яксон қилинди Афғонистон ҳудудида ИШИД гуруҳи...

Закрыть