“ЛХР” ва “ДХР”ни Россияга қўшиш тўғрисида референдум ўтказиш таклифи пайдо бўлди

“ЛХР” ва “ДХР”ни Россияга қўшиш тўғрисида референдум ўтказиш таклифи пайдо бўлди

Луганск Халқ Республикаси жамоат палатаси вилоят раҳбари Леонид Пасечник ва Халқ кенгашига Россияга қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди, дея хабар беради «РБК».

«Биз Луганск Халқ Республикаси ҳудудида зудлик билан референдум ўтказиш бўйича қатъий қарор қабул қилишнинг айни вақти деб ҳисоблаймиз. Россияга қўшилиш нафақат тарихий адолат тантанаси бўлади, балки республика ҳудуди хавфсизлигини ҳам таъминлайди», — дейилади жамоатчилик палатаси раиси ўринбосари Лина Вокалова баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, Россияга қўшилиш ЛХР учун «минтақанинг кучини тиклаш ва уни тўлиқ тинч ҳаётга қайтариш» учун янги имкониятлар очади. Вокалова референдумнинг зудлик билан ўтказилиши сабабини «сўнгги кунлардаги воқеалар» деб изоҳлади. Унинг фикр билдиришича, «Киэв миллатчилари қизил чизиқларнинг барчасини кесиб ўтиб бўлишди».

Шу билан бирга Донецк халқ республикаси жамоатчилик палатаси ДХР раҳбари Денис Пушилин ва халқ кенгашига Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат тайёрлади. Палата аъзолари бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

«Биз ҳаммамиз Донбасснинг Россия эканлигини узоқ вақтдан бери биламиз ва ҳис қиламиз. Биз саккиз йилдан бери бунинг учун курашамиз, бунинг учун ҳар куни уйларимиз, кўчаларимиз, шифохоналаримиз, мактабларимиз ва болалар боғчаларимизга қилинган зарбаларни бошдан ўтказамиз. Давлатларимиз ўртасидаги мавжуд бўлмаган чегарани, у узоқ вақтдан бери қалбимиздан ўчирилганидек, ўчириш ва Донецк Халқ Республикасининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши масаласи бўйича референдум ўтказиш вақти келди», — дейилади мурожаат матнида.

Total Views: 138 ,

Добавить комментарий

Эстония, Латвия, Литва ва Полша россиялик сайёҳлар учун чегараларини ёпди

Эстония, Латвия, Литва ва Полша россиялик сайёҳлар учун чегараларини ёпди...

Закрыть