Лавров: Россия тожик армиясини модернизация қилишга кўмак беради

Лавров: Россия тожик армиясини модернизация қилишга кўмак беради

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистондаги рус ҳарбий базасини «мамлакат хавфсизлигининг муҳим омили», деб атади.

5 февраль куни Душанбеда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан ўтган учрашувдан сўнг журналистларга интервью берган Лавров Россия тожик армиясини модернизация қилишга кўмак беришини айтди.

— Биз Тожикистондаги дўстларимиз билан Қуролли Кучларни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, давлат чегарасини мустаҳкамлаш, Афғонистон ҳудудидан сезилаётган таҳдидларни бартараф қилиш йўналишида ишлашга тайёрмиз ва аллақачон ишлай бошладик ҳам, -деди Лавров.

Тожикистонда 201 -Россия ҳарбий дивизияси жойлашган. Унда 7 минг нафар Россия ҳарбийси хизмат қилади.

Total Views: 473 ,

Добавить комментарий

Ислом академиясида рўмоли ечтирилган талаба қизнинг отаси судга шикоят қилди

Ислом академиясида рўмоли ечтирилган талаба қизнинг отаси судга шикоят қилди...

Закрыть