Лавров: Россия-Хитой муносабатлари ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди

Лавров: Россия-Хитой муносабатлари ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди

Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар юқори даражадаги ўзаро ишончга эга, аммо иккала мамлакат ҳам ҳарбий иттифоқ тузмоқчи эмас. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Россия-Хитой муносабатлари тарихдаги энг яхши даражага етди, аммо бу муносабатлар ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди”, дейди Россия ТИВ раҳбари.

Лавровга кўра, икки томоннинг қарашлари энг юқори даражадаги ҳужжатларда қайд этилган.

Сергей Лавров Россия-Хитой муносабатларига оид ҳарбий иттифоқ ҳақидаги тахминлардан ташқари, “Яқин Шарқ НАТОси”, қолаверса, охирги пайтлар “гап-сўз” бўлаётган “Осиё НАТОси”га ҳам тўхталиб ўтган.

“Бугун биз бу борада фикр алмашдик. Ҳиндистонлик дўстларимиз билан бу қарши таъсирга эга бўлади, деган умумий позициядамиз”, дейди Лавров.

Total Views: 52 ,

Добавить комментарий

Навальний колония шифохонасига ўтказилди

Навальний колония шифохонасига ўтказилди Кремлнинг қамоқдаги танқидчиси Алексей Навальний ҳарорат...

Закрыть