Лавров: АҚШ Суриядан кетмоқчи эмас

Лавров: АҚШ Суриядан кетмоқчи эмас

АҚШ, ўз баёнотларига қарамай, Сурия ҳудудини тарк этишни мўлжаллаётгани йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ ТИВ раҳбарлари мажлиси якунлари бўйича маълум қилди.

«Қатор мамлакатлар Сурияни бутунлай бўлиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Қўшма Штатлар бизни ягона мақсади – Суриядан террорчиларни ҳайдаб юбориш, ИШИДни мағлуб этиш экани ҳақида ишонтирганди», — дея айтиб ўтди у.

Лавровнинг кўрсатишича, АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг баёнотларига қарамай, «аслида Қўшма Штатлар Фирот шарқий қирғоғида фаол равишда ўрнашмоқда ва у ердан кетишни режалаштираётгани йўқ».

«У ерда маҳаллий ҳокимият органларини яратишмоқда, уларни бунда, дарвоқе, Франция президенти ҳам рағбатлантирмоқда», — дея қўшимча қилиб ўтди вазир.

Total Views: 922 ,

Добавить комментарий

КХДР етакчиси ядро полигонининг АҚШ томонидан текширилишига рози бўлди

КХДР етакчиси ядро полигонининг АҚШ томонидан текширилишига рози бўлди КХДР...

Закрыть