Куба ТИВ Венесуэлага АҚШ қўшинлари ташлангани ҳақида маълум қилди

Куба ТИВ Венесуэлага АҚШ қўшинлари ташлангани ҳақида маълум қилди

Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Венесуэлага АҚШ қўшинлари ташлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Америка базаларидан парвозлар амалга оширилмоқда, у ерда махсус амалиётлар ва денгиз пиёда аскарлари бўлинмалари мавжуд», — деди Родригес.

Унинг сўзларига кўра, ушбу парвозлар инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш билан боғлиқ эмас.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ Венесуэлага қарши ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун бу акциялардан фойдаланмоқда.

Ўз навбатида, Венесуэла президенти Николас Мадуро республика мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони мамлакатда сайловлар эълон қилишга чақирди. 

«Ўзини президент сифатида эълон қилган масхарабоз сайловлар чақирсин», — дея маълум қилган Мадуро.

Унинг сўзларига кўра, Гуайдо бу сайловларда ғалаба қозона олмайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэла халқи овоз бериш йўли билан Гуайдонни «ағдариб ташлайди».

АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жон Болтон эса Венесуэла ҳарбийларидан инсонпарварлик ёрдамини республикага киритишни талаб қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Венесуэла қуролли кучлари мамлакат фуқароларини ҳимоя қилиш бўйича «ўз вазифаларини бажариши» керак.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳукумати венесуэлалик ҳарбийлар томонидан ҳар қандай хатти-ҳаракатини «унутмайди».

Болтоннинг таъкидлашича, Венесуэла қуролли кучлари раҳбарияти «тўғри танлов»ни амалга ошириши керак. 

Total Views: 431 ,

Добавить комментарий

Россия Давлат Думаси ҳарбийларга смартфон ва таблетлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди

Россия Давлат Думаси ҳарбийларга смартфон ва таблетлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди...

Закрыть