Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан учрашди

Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан учрашди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Пхеньянга ташриф буюрган Жанубий Корея делегацияси аъзолари Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш устида ишлашга келишиб олди, шунингдек, икки мамлакат етакчилари саммитини ўтказиш имкониятини муҳокама этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Ким Чен Ин “Корея ярим оролида чуқур ҳарбий кескинликни камайтириш муаммолари, мулоқот ва икки томонлама алоқалар, ҳамкорлик ҳамда ўзаро алмашинувни фаоллаштириш ҳақида фикр алмашди”, дейилади агентлик хабарида. КХДР раҳбарининг Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин махсус вакиллари билан учрашуви “самимий руҳда” ўтди, дея таъкидлайди Корея Марказий телеграф агентлиги.

"Ким Чен Ин жанубий кореялик вакилдан Мун Чжэ Иннинг саммит бўйича режалари ҳақида хабардор бўлди, томонлар ўзаро фикр алмашди ва ижобий келишувга эришди", — дея ёзади агентлик. КХДР етакчиси “тегишли қадамларни дарҳол амалга ошириш учун муҳим топшириқлар берди”, дея қайд этилади хабарда.

Агентлик учрашув давомида КХДРнинг ракета ва ядровий дастури муҳокама этилганига ойдинлик киритмаган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Мун Чжэ Ин маъмурияти вакиллари ҳам ҳозирча музокаралар бўйича вазиятни очиқлашмади, уларнинг иддао этишича, учрашув ҳақида ҳали батафсил ҳисоботни олишмаган.

Total Views: 653 ,

Добавить комментарий

Трамп:  Бошқа давлатлар савдо тўсиқлари “террорчилардан баттар”

Трамп:  Бошқа давлатлар савдо тўсиқлари “террорчилардан баттар” АҚШ президенти Дональд...

Закрыть