Ким Чен Ин Сингапурга келди

Ким Чен Ин Сингапурга келди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан тарихий учрашувни ўтказиш учун Сингапурга етиб келди. Бу ҳақда Сингапур ТИВ раҳбари Вивиан Балакришнан маълум қилган.

Трамп ҳам бугун кечқурун Сингапурга етиб келиши кутилмоқда. Унинг самолёти айни вақтда Критда ёқилғи қуйиш учун тўхтаган.

Манба маълумотига кўра, Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан олдин Сингапур бош вазири Ли Сяньлун билан ҳам учрашади.

АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви 12 июнь куни Сингапурдаги Сентоза оролида учрашиши режалаштирилган.

Дональд Трамп саммитдан олдин Ким Чен Ин билан алоҳида яккама-якка учрашув ўтказмоқчи. Музокараларда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш, элчихоналар очиш масаласи муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Томонлар шунингдек КХДРнинг ядровий синовларини тўхтатиш масаласини ҳам муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Total Views: 1003 ,

Добавить комментарий

ШҲТга аъзо давлатлар “террорчилар” ҳақида ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштиришади

ШҲТга аъзо давлатлар “террорчилар” ҳақида ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштиришади ШҲТга...

Закрыть