Ким Чен Ин Путиндан талаб ва истакларини АҚШ раҳбариятига етказишни илтимос қилган

Ким Чен Ин Путиндан талаб ва истакларини АҚШ раҳбариятига етказишни илтимос қилган

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан ўтган музокаралар тўғрисида Хитой раҳбариятига маълумот берди. Путин бу ерга “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун келган эди.

Путин Ким билан учрашув тафсилотларини АҚШ раҳбарияти билан ҳам бўлишига тайёр эканини билдирди.

— Биз бугунги учрашувни АҚШ раҳбарияти билан ҳам муҳокама қиламиз. Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ. Россиянинг позицияси доимо очиқ. Фитна йўқ. Бундан ташқари Ким Чен Иннинг ўзи мавжуд муаммолар юзасидан позициясини АҚШ раҳбариятига етказишни илтимос қилди, — деди Путин.

Ким Чен Ин 25 апрель куни Владивостокда биринчи марта Владимир Путин билан учрашган эди. Учрашувда Корея ярим оролини ядровий қуролсиз ҳудудга айлантириш масаласи муҳокама қилинган.

Total Views: 305 ,

Добавить комментарий

Халифа Ҳафтар армияси Триполидаги муҳим стратегик шаҳарни эгаллади

Халифа Ҳафтар армияси Триполидаги муҳим стратегик шаҳарни эгаллади Фельдмаршал Халифа...

Закрыть