Ким Чен Ин Комсомольск-Амурдаги авиация заводига борди

Ким Чен Ин Комсомольск-Амурдаги авиация заводига борди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга расмий ташрифи доирасида Юрий Гагарин номидаги Комсомольск-Амур авиация заводининг муҳандислик маркази ва ишлаб чиқариш цехлари ҳамда у ердаги қирувчи самолётлар билан танишди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида маълум қилинди.

КХДР раҳбарига Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамроҳлик қилган. Ким Чен Ин авиация заводида Су-35 самолётларининг якуний йиғиш цехи ва бешинчи авлод Су-57 самолёт мажмуасини кўздан кечирган.

Кейин КХДР раҳбари Superjet -100 (SJ 100) самолётидаги ишлар билан танишган. Меҳмонларга импорт ўрнини босувчи Superjet -100 самолётлари бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар кўрсатилган.

Ким Чен Ин Су-35 қирувчисининг кўргазмали парвозини ҳам томоша қилган.

Total Views: 217 ,

Добавить комментарий

Ливиядаги тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 мингга етди

Ливиядаги тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 мингга етди Эпимаркази...

Закрыть