КХШТ вакили: Тошкентнинг ташкилотимизга аъзоликни тиклашини мамнуният билан қабул қиламиз

КХШТ вакили: Тошкентнинг ташкилотимизга аъзоликни тиклашини мамнуният билан қабул қиламиз

Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига қайтиш бўйича ҳар қандай қарорини олқишлайди. Бу ҳақда Россиянинг КХШТдаги махсус топшириқлар бўйича элчиси, доимий вакили Микаэл Агасандян айтиб ўтди.

“Биз Ўзбекистоннинг КХШТ ва унга аъзо давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик параметрлари ҳамда модели бўйича суверен танловини ҳурмат қиламиз. Тошкент 2012 йилда ташкилотга аъзоликни тўхтатганига қарамай, биз у билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳаракатларни умумий фойдали мувофиқлаштириш муҳимлигидан, шунингдек Афғонистондаги мураккаб вазиятни ҳисобга оламиз. Ўзбекистон бизнинг яхши ва ишончли ҳамкоримиз ҳамда КХШТга аъзо давлатлар учун дўст мамлакат бўлиб қолмоқда”, — дейди Агасандян.

Унинг таъкидлашича, Президент Мирзиёевга жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган КХШТнинг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш таклифи ва унга миннатдорлик билан жавоб бергани ана шундай принципиал ёндашишга сабаб бўлган. 

“Шубҳа йўқки, Тошкентнинг ташкилотимизга нисбатан ҳар қандай қадами, жумладан, унга тўлақонли аъзоликни тиклашини ҳам биз фақат мамнуният билан қабул қиламиз”, — дея қўшимча қилган дипломат.

Total Views: 94 ,

Добавить комментарий

Европа Иттифоқи Минскка қарши навбатдаги санкцияларни тасдиқлади

Европа Иттифоқи Минскка қарши навбатдаги санкцияларни тасдиқлади Европа Иттифоқига аъзо...

Закрыть