Капитализмнинг аччиқ мевалари

Капитализмнинг аччиқ мевалари

Ўн саккизинчи асрда Европада пайдо бўлган Ғарб ҳазорати аста-секин бутун оламни эгаллади. У исломий ҳазоратни марказий ўриндан суриб чиқаришга эришди. Сўнгра исломий юртларга бостириб кириб, биринчи жаҳон урушида Усмоний Халифалик давлати устидан ҳарбий ғалабага эришгач, исломий ҳазорат ўрнини эгаллади. Капиталистик ҳазоратнинг ўша пайтдаги етакчилари бўлмиш Британия ва Франция исломий ҳазоратга ва унинг мусулмонлар ҳаётидаги таъсирига якун ясаш, унинг қайта тикланишини олдини олиш учун режа тузишар эди. Бугун эса, бу ишга Америка етакчилик қилмоқда. Социалистик идеалогия ҳамда унинг капитализмга якун ясаш, бутун дунёда тинчлик ўрнатиш ва ишчи синфини бирлаштириш каби ғоялари Ғарб ҳазоратига қарши биринчи жиддий қаршилик бўлди. Айниқса бу қаршилик социалистик лагер давлатлари Россия етакчилиги остида бирлашгач, қизғин тусга кирди. Лекин социализм ўзига хос ҳазоратга марказлаша олмади. Одамлар ўз ишларини ўзларининг диний эътиқодлари асосида юргизаверишди. Фақат давлатга алоқадор ишларгина социалистик фикрлар асосида юргизилар эди. Социализм емирилиб, саксонинчи йиллар охирида Совет Иттифоқи давлатлари парчалангач, Ғарб ҳазорати ва капитализмга бўлган ягона жиддий қаршиликка якун ясалди. Шундай қилиб, Ғарб ҳазорати ҳамда унинг демократия, либерализм ва эркинлик низоми каби фикрлари олам узра ҳукмронлик қила бошлади. Бугун Ислом ҳазоратидан бошқа Ғарб ҳазоратига қарши чиқа оладиган ва уни енга оладиган бирор ҳазорат йўқ. Ислом ҳазорати бугун мусулмонлар зеҳнидаги лойиҳа ҳамда партиялар ва жамоалар рўёбга чиқаришга ҳаракат қилаётган мақсад сифатида давом этмоқда. Ғарб ҳазоратининг олам узра ғалабага эришгани Ғарб идеологиясининг тўғрилигиданми? Ёки бу вақтинчалик ғалаба бўлиб, унинг сабаби Ғарбнинг технология, илм ва кашфиётлар соҳасидаги тараққиётими? Биз бу мавзуимизда ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Капитализм инсон, коинот ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрдан келиб чиққан иқтисодий низомдир. Капитализмнинг воқесини тушуниш ва унга баҳо бериш учун у келиб чиққан мафкурани, аниқроғи, динни ҳаётдан ажратадиган илмонийликни англаб етиш лозим. Бу мафкуранинг келиб чиқиш манбаси Ғарб, хусусан Европадир. Ғарб мафкураси хато ва нуқсонлидир. Чунки у коинот, инсон ва ҳаёт ҳақида ҳамда буларнинг дунё ҳаётидан илгарги вужудга ва дунё ҳаётидан кейинги ҳаётга алоқаси ҳақида ақл юритишдан келиб чиқмаган. Гарчи у ушбу нарсалар ҳамда уларнинг олдинги вужуд ва кейинги ҳаётга бўлган алоқаси ҳақида ҳукм чиқарган бўлса-да, инсон, коинот ва ҳаёт ҳақидаги ушбу ҳукмлар ғарбликлар ўрта асрларда яшаган машаққатли ҳаётга қарши реакция сифатида вужудга келган эди. Бундай машаққатли ҳаёт черков ва илм ўртасидаги ҳамда ер юзидаги Аллоҳнинг вакилларимиз деб даъво қилаётган дин пешволари билан ҳаётнинг моддий тарафига алоқадор илмий соҳа вакилларимиз деб даъво қилаётган муфаккирлар ўртасидаги курашда ўз аксини топган эди.

Бу курашни ошкора ҳал этишда ақл мутлақ ҳакам қилинмади. Балки у қон тўкилиши ва одамлар орасида ваҳима пайдо бўлишига олиб борди. Дин номидан гапираётган черков туғёнга кетди ҳамда норозилик, нафрат ва ғазаб кучайди. Натижада олим ва муфаккирлар қўзғолон қилишди ва масала ўртача ечим билан якун топди. Чунки ҳар икки тараф ҳам бир-бирини тўхтата олмади. Ечим шундан иборат бўлдики, черков яъни дин эътироф этилса-да, ҳаётдан ажратилди. (Подшоҳникини подшоҳга, Аллоҳникини Аллоҳга қўйиб бер), деган янглиғ йўлга кўра ушбу ечим ишлаб чиқилди. Бошқача айтганда, бир-бирига зид бўлган икки нарса эътироф этилди. Ғарбликларда дин илмнинг тескариси ҳамда имон ақлнинг зидди деган тушунча мавжуд. Чунки биринчиси ҳис қилиб бўлмайдиган ғайбга алоқадор, иккинчиси эса ҳис қилиш мумкин бўлган воқега алоқадор. Шунинг учун улар дин ва илмни иккига ажратишди, дин инсон билан яратувчи ўртасидаги алоқа ва унинг жойи черков, илм эса бошқа алоқаларни тартибга солади ва қанча кенг бўлмасин унинг ўрни ҳаётда дейишди… Уларнинг илм ва дин ҳамда ақл ва имон ҳақидаги тушунчаларига кўра бир-бирига зид нарсаларни ўз ичига олган ушбу ақидада зиддият пайдо бўлди. Шунинг учун илмонийлик, яъни динни ҳаётдан ажратиш ақидасини қабул қилиб бўлмайди. Чунки у ақлга эмас, балки ўртача ечимга асосланган. Шунингдек у динни, яратувчини ва қайта тирилишни зимнан эътироф этади. Бундан ташқари ақлнинг маҳсули бўлмиш илмий-моддий ҳаётни тан олади. Бу ақиданинг аввали охирини рад этади, шунинг учун уни қабул қилиб бўлмайди.

Ақл воқелик устидан ҳукм чиқарадиган қуролдир. Инсон у орқали ҳис қилинадиган нарсаларни бир-биридан ажратади. Инсон, коинот ва ҳаётга назар ташлаган одам уларни мавжуд бўлишида бошқасига суянишини топади. Чунки улар чекланган, демак улар ожиз, нуқсонли ва муҳтождир. Шунингдек улар ўзича тура олмайди, балки азалий ва вожибул вужуд бўлган зотга муҳтож. Улар бор бўлишида ўша зотга суянади ҳамда унинг низом ва қонунларига бўйсунади. Ушбу ақиданинг сон-саноқсиз ақлий далиллари бўлиб, Аллоҳ Таоло уларни ўз махлуқотларининг турли жойларига сочиб қўйган. Улар инсон, коинот ва ҳаётнинг яратган яратувчисига боғлиқ эканини исботлайди.

Шундан биламизки, ақл имонга боғловчи йўлдир. Шунингдек, диннинг асли коинот, инсон ва ҳаётга назар юритиш орқали пайдо бўлади. Демак, дин ақлга зид нарса деган қоида ботилдир. Бу қоида насронийлик ақидасига мос келади. Чунки насронийларнинг ўзлари ақл уларнинг ақидасини исботлай олмаслигини тан олишади. Улар Аллоҳ имон неъматини қалбга солиши орқали насронийлик қабул қилинади дейишади. Уларнинг фикрича, дин ҳис қилинадиган, лекин ақл юритиб бўлмайдиган нарсадир. Лекин бу қоида Исломга тўғри келмайди. Чунки Ислом ақлни ўз ақидасининг тўғрилигига ҳукм чиқарувчи ва унга боғловчи нарса деб белгилайди.

Исломий ақида ушбу асослар устига қурилган: барча ишларни тадбир қилувчи яратувчиси бор экани, Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан келгани ва Муҳаммад A Пайғамбар ва элчиларнинг охиргиси экани ва у киши олиб келган барча нарса Аллоҳ томонидан эканига бўлган имон. Булар исломий ақиданинг асосларидир. Ҳар қандай нафс ҳаво ва зиддиятлардан соф ақл унинг тўғрилиги ва воқега мос келишини тасдиқлайди. Аён бўладики, капитализм аслида тубан бўлган ақидага асосланган. У инсон ўз ҳаётини унинг асосига қурадиган фикрий пойдевор бўлишга ярамайди. Чунки унинг асосида зиддият ва қарама-қаршилик мавжуд, ботилга асосланган нарса ҳам ботилдир. Шунинг учун унинг ҳаёт борасидаги низоми ботил бўлиб, инсониятни бахтли қила олмайди.

Капитализм ҳақида батафсил ёритадиган бўлсак, у ҳар қандай инсонга мос келмаслиги аён бўлади. Чунки у фитратга тўғри келмайди ва ақлни қаноатлантирмайди. Балки қалбга қайғу ва изтиробни солади ҳамда ҳаётда ноумидликни пайдо қилади.

Капитализм инсон фитратидаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар талабларини хунук тарзда бузиб юборди. Чунки у Аллоҳнинг борлигини зимнан эътироф этса-да, у зотнинг ишларни тадбир қилиши ва ҳукмронлигини инкор этди. Шунингдек, инсоннинг ҳаётини тадбир қилиб туришини ҳам инкор қилди. Капитализм Аллоҳнинг яратувчилигини эътироф этди, лекин у ишларимизга алоқаси йўқ деди. Бу эса, Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлига зиддир:

أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ

«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир» [Аъроф 54]

Шундай қилиб, капитализм инсоннинг яратувчига бўлган муҳтожлигини тан олди. Лекин инсоннинг ишларини тадбир қилиб турувчи Мудаббир зотга бўлган муҳтожлигини инкор қилди. Ҳолбуки, бу муҳтожликни инсоннинг фитрати ҳам айтиб турибди. Мудаббирга муҳтожликни инкор қилиш инсоннинг ўзимга манфаатли бўлган нарсани мен ўзим била оламан, деб ҳисоблашга олиб келди. Оқибатда капитализм инсонни ўзининг ўткинчи ҳиссий лаззатларидан имкон қадар кўпроқ қондирадиган ваҳшийга айлантириб қўйди. Шу боис, капитализмда очкўзлик ва худбинлик фикрлашнинг асоси бўлиб қолди. Мана шунинг учун ҳам, инсон қанчалар худбин манфаатпараст бўлса, шунчалик капитализмга яқинлашган бўлади… Бу эса, инсон табиатидаги, яъни, инсонни инсон қилиб турувчи асосий омил бўлган ғаризалардаги бузилишдир. Зотан, унинг ғаризалари эгоизм доирасидан ташқарида бўлиб, агар қондирилмаса, инсоннинг бадбахт ва парокандалигига олиб келади.

Бу ерда яна шундай ғаризалар ҳам мавжуд бўлиб, инсон уларни қондириш учун жонини фидо қилади. Масалан у динини олий қилиш ва мабдасига ёрдам бериш йўлида ўз жонини қурбон қилишни арзон деб билади. Яна у болалари учун моли, роҳати ва жонини қурбон қилади, бу нав ғаризаси кўринишларидандир. Шунинг учун инсон ўзини атрофида айланадиган доира маркази қилиб олса, бахтсиз бўлади. Инсонлар бахтини рўёбга чиқариш тўғри мабдадаги асл моҳиятдир.

Бу шахсий доирадаги гаплар, оламшумул доирада айтадиган бўлсак, капитализмда давлатлар ўртасидаги алоқаларга манфаат ҳукмронлик қилади. Кучлилар заифлар устидан хўжайин бўлади, ер юзида заифлар учун ўрин йўқ. Чунки бирор киши улар ҳақида ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида бош қотирмайди. Чунки улар инсониятга оғир юк ва улар ўлгани афзал. Бу – капитализмнинг ноинсоний қарашидир. Мустамлакачилик эса, капитализмнинг охирги босқичидир. Чунки кучли давлатлар заифларни эксплуатация қилиш ва қонини сўриш учун бир-бири билан мусобақалашади. Шунинг учун мустамлакачилар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлади, ортидан вайрон қилувчи урушлар рўй беради. Ўтган икки асрда бўлиб ўтган урушларга назар соладиган бўлсак, уларнинг сабаби моддий манфаат, халқ бойликлари устида келишмаслик ва уларни эксплуатация қилиш бўлганини кўрамиз.

Капитализм низомлари ичида энг кўзга кўринган низом иқтисодий низом бўлиб, унинг мақсади ҳар қандай восита орқали капитални йиғишдир. У на ахлоқ билан иши бор ва на бошқа қиймат билан. Шунингдек, у жамиятдаги бойликни тақсимлашда ягона қуролга, яъни талаб ва таклифга таянади. Бу нарса жамиятда кўп келишмовчиликларни пайдо қилади ҳамда капиталистик жамиятларнинг ичи ва ташқарисида уруш ва вайронагарчиликларни келтириб чиқаради. Чунки гигант ширкатлар ва банклар мулк эркинлиги, уни ўстириш ва мулкдан фойдаланиш номи остида одамларнинг бойликларини талон-торож қилади. Бойлар бойликларга ҳукмронлик қилиши натижасида улкан синфий тафовут пайдо бўлади. Натижада, капиталистик жамиятларнинг бир ёки икки фоизи жамият бойликларининг 98 %ига эгалик қилади. Қолган 2 % бойлик жамиятнинг 98 %ига тўғри келади. Аммо ташқи сиёсатда мустамлака, урушлар ва заиф халқларнинг қонини сўриш юз беради. Бундан ташқари одамлар фақат бойлик ва манфаатдан бошқа нарса ҳақида фикрламай қўйгани ва ахлоқ билан иши бўлмагани учун турли жиноятлар ва спид каби касалликлар ёйилади. Масалан, спид касаллиги Ғарб жамиятларидаги миллионлаган шахслар орасида тарқалган. Ғарбнинг Нью-Йорк каби катта шаҳарларида ҳар икки кишининг бири жиноятчидир…

Шунинг учун капиталистик низом пайдо бўлгандан бери муаммо ва инқирозлар ичида яшамоқда. Бу низом қанча кенгайгани сари муаммо ва инқирозлар катталашиб бормоқда. Бу низом пайдо бўлгандан бери юз берган инқирозлар ичида энг кўзга кўрингани ўн тўққизинчи асрда Америкада юз берган ойлик ва иш соати инқирозидир. Ўшанда ойлик ва иш соатини белгилашда ўртача ечимга келингунига қадар ишчиларнинг иш ташлашлари давом этган эди…

Сўнгра ўн тўққизинчи асрнинг бошланиши, яъни 1929 йилда буюк депрессия юз берди. Бозорлар ва капиталга ҳукмронлик қилиш учун қонли жанглар бўлди. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари юз берди, уларда 20 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бундан ташқари ўн миллионлаган одамлар мажруҳ бўлди. Бу урушлар вайронагарчилик, хавф ва руҳий касалликларни келтириб чиқарди. Сўнгра икки буюк давлат ўртасида иссиқ ва совуқ урушлар юз берди. Ортидан қуролланиш пойгаси бошланди ва рақибини ортда қолдириш учун миллиардлаган пуллар сарфланди. Бу босқичда капиталистлар ва капиталист ширкатларга хизмат қилиш учун олам давлатлари ҳарбий мустамлака қилинди. Сўнгра бугунги яъни йигирма биринчи аср бошидаги ипотека инқирози юз берди ва хашакка ўт кетгандай ёйилди. Бу инқироз оламга иқтисодий вайронагарчилик ва улкан зарарлар олиб келди. 2008 йил уларнинг ўлчами 14 триллион долларни ташкил этди. Сўнгра 2011 йилга келиб, бу миқдор 60 триллионга етди. Бу ҳисоб катта молиявий ташкилотларнинг қулаши, ишсизликнинг кучайиши, ойликларнинг қисқариши, қашшоқларнинг сони ортиши ва очликдан ўлим хавфини ортишидан ташқаридир. Инқироз ҳозиргача турли жойларда юз бермоқда ва алангаланмоқда. Ғарб етакчилари уни ўчиришга ҳар қанча уринмасин фойдасиз қолмоқда.

Америка етакчилигидаги Ғарб давлатлари ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун Ғоя воситани оқлайди каби қоидани ишлатишмоқда. Америка ўз манфаатлари ва ифлос сиёсий режаларини сиёсий чангали бўлмиш БМТ орқали рўёбга чиқаради. Американинг Ўрта Шарқ, Сурия, Ироқ, Яман, Афғонистон ва бошқа давлатлардаги сиёсати бунга ёрқин далилдир. Ушбу сиёсат халқларни улкан мусибатлар уммонига ғарқ қилди.

Капиталистик низом иқтисодда ҳам улкан фалокатлар олиб келди. Масалан, Халқаро инсонпарварлик ёрдами ташкилоти маълумотига кўра, ер юзидаги аҳолининг тахминан ярми кунига 2.5 ёки ундан ҳам озроқ доллар маблағ эвазига яшайди. «Credit Suisse» ташкилоти ҳисоботига кўра, дунё бойликларининг 45,6 % ер аҳолисининг 0,7 % қўлидадир. Ер аҳолисининг ушбу 0,7% 116 триллион долларга эгалик қилади. Ҳисоботга кўра, дунёдаги энг бой кишилари орасида Амазон ширкатининг президенти Жефф Безос биринчи ўринда. У бир куннинг ўзида 12 миллиард қозонган. Бу эса, бир соатда 500 миллион, бир минутда 8 миллион 333 минг долларни ташкил қилади. Унинг умумий бойлиги 134 миллиарддан иборат. Амазон ширкатининг Нью-Йорк биржасидаги акциялари 6,3 %ни ташкил қилади. Бломберг сайтига кўра, ҳар бир акциянинг баҳоси 12,1614 долларга тенг. Аммо Форбес сайтининг ёзишича, Безоснинг икки кунлик кирими 9 миллиард долларни ташкил қилган. Бу миқдор Амазон ширкатининг акциялари 16 %га кўтарилгач юз берган. Сайтда яна ёзилишича, Безос айни пайтда Ҳиндистоннинг Flipkart номли электр маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ширкатини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Безос ушбу ширкат эгасига 11 миллиард 600 миллион доллар таклиф қилган. Безоснинг бу йилги даромадининг 1 %и Эфиопиянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетига тенг келади.

Айни пайтда миллионлаган инсонлар қашшоқ ҳолда яшамоқда, турли касалликларга чалинмоқда ва очликдан ўлмоқда. БМТ маълумотига кўра, 2016 йили 155 миллион болада жисмоний ва ақлий ўсиш тўхтаган. Ундан бир йил олдин эса 5,9 миллион бола уч ёки тўрт кунлигида оламдан ўтган. Бу воқеаларга қуйидагиларни ҳам қўшиш мумкин:

1 – Дунё аҳолисининг тахминан ярми, яъни 3 миллиард одам бир кунда 2,5 доллар эвазига кун кечиради, 1,3 миллиарди эса 1,25 долларга кун кечиради, бошқача айтганда қашшоқликнинг охирги даражасида яшайди.

2 – Айни пайтда дунёда 1 миллиард бола қашшоқ аҳволда яшайди. ЮНИСЕФ маълумотига кўра, бир кунда дунё бўйлаб 22 минг бола қашшоқликдан ўлади.

3 – Дунё бўйлаб 805 миллион инсон тўйиб овқатланмайди.

4 – 750 миллиондан кўпроқ одам тоза сув ичиш имкониятига эга эмас.

5 – 2011 йили 165 миллион бола очлик оқибатида жисмоний ва ақлий ўсишдан тўхтаган.

6 – Ҳар йили 2 миллион бола пневмония ва диарея касаллиги натижасида ўлади. Улар қашшоқ аҳволда яшаётган ва даволаниш имконияти бўлмаган болалардир.

7 – Ер юзидаги аҳолининг тўртдан бири, яъни тахминан 1,6 миллиард одам электр энергиясиз яшайди.

8 – Оксфам ташкилоти ҳисоботига кўра, қашшоқликка қарши курашиш учун 60 миллиард доллар керак бўлади. Бу эса, 100та миллиардер даромадининг тўртдан биридан озроқдир.

Бундан ташқари ишсизлар сони ортиб бормоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботига кўра, 2017 йили дунё бўйлаб ишсизлар сони тахминан 192,7 миллион шахсни ташкил қилган. Булар капиталистик низом татбиқининг айрим аччиқ самараларидир.

Ҳақиқатда капиталистик низом ва Америка етакчилигидаги мустамлакачи Ғарб давлатлари ёвуздирлар. Уларнинг ёвузлигига уларнинг ўзлари ҳам гувоҳдир. Америкалик таниқли режиссёр Майкл Мур капитализм ёвуздир, уни ислоҳ қилиб бўлмайди, балки уни йўқ қилиш лозим деган эди.

Капиталистик низом куфрдир, куфрбоши Американинг жиноятлари ҳисобсиздир. Хиросима, Нагасаки, Ўрта Шарқ, Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливия, Сомали, ва бошқа юртлар Америка қурбонларидир… Унинг жиноятларини саноғи йўқ. Лекин шундай бўлса-да Америка бугун бутун инсониятга зулм қилмоқда, одамлар ва болаларни ўлдирмоқда. Масалан «бутун жаҳон шифокорлар ташкилоти» ҳисоботига кўра, (бу ташкилот атом урушига қарши курашувчи шифокорлар ташкилотидир) Американинг Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Яманга қарши урушида 1,2 миллион одам ўлган. БМТнинг ишончли вакили Стефан Дюжаррик ҳисоботига кўра, 2016 йилнинг ўзида 8 минг гўдак ўлдирилган. Булар расмий ҳисоботлар бўлиб, аслида қурбонлар бундан бир неча марта кўп.

Сўнгги йилларда глобаллашув ва хусусийлаштиришнинг ўзига хос кўринишлари намоён бўлмоқда. Натижада, кучлилар барча жойлардаги одамлар меҳнати, илм фан, табиий ресурслар ва тижорат бозорларини эксплуатация қилиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда. Бу иш улар учун қонунан белгилаб берилмоқда ва оламшумул тижорат ташкилотлари каби халқаро иттифоқлар уни тасдиқламоқда. Бу каби инвестициялар қурол кучи билан ҳимоя қилинмоқда. Бирор киши уларни ағдариб юбориш ва қувиб чиқиш ёки ҳукмронлигини камайтириш ҳақида ўйламаяпти.

Шу ерда бир савол туғилади, нима учун бу мабда ҳозиргача маҳкам турибди? Бошқача айтганда ёрқин фикр эгалари назарида ниҳоясига етиб бўлган ушбу мабдага ёрдам бераётган тузатишларнинг энг муҳимлари нималардан иборат? Мавзунинг келгуси қисмида ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

(Давоми бор)

Муҳаммад Зайлаий

Total Views: 746 ,

Добавить комментарий

Хитой ҳукумати диний адабиётларни қайтадан ёзишни талаб қиляпти

Хитой ҳукумати диний адабиётларни қайтадан ёзишни талаб қиляпти Ўтган ноябрь...

Закрыть