Капитализм ҳазоратининг «мевалари»дан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капитализм ҳазоратининг «мевалари»дан

«Франция Сенати ўқувчи қизларнинг мактаб саёҳатлари пайтида рўмол ўрашларини тақиқлаш бўйича янги қонун лойиҳасига овоз берди. Илмоний дунёқарашга зид диний рамз, дея дастакланган бу қарор Франция давлат мактабларидаги илмонийлик принциплари тўғрисидаги 2004 йил қабул қилинган қонунга таянди.

Шунга асосан, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Ғарб сиёсатчилари шахс эркинликлари ҳақида оғиз кўпиртириб, ноғора қоқишларига қарамай, рўмолни тақиқлаш ва уни жиноятга чиқариш учун қонунчиликнинг ҳамма эшиклардан кириб, қонунлар қабул қилиб кўришяпти. Буни рўмол Ислом кўринишларидан бири бўлгани учун қилишяпти!». Баёнотда қуйидагиларга эътибор қаратилди:

«Ғарб ҳазоратида аёл эркинлиги, деган нарса улуғланиб, шунга даъват қилинар экан, бундан аёлнинг яланғочланиши эркинлиги мақсад қилингани кундек равшан. Аёлнинг Ислом буюргандек ўраниши ва ҳурматини сақлаши эса, Ғарб тоқат қилолмайдиган нарса. Чунки бу ҳолат аёл киши ва унинг жамиятдаги роли ҳақидаги Ғарб фалсафасига зид. Ғарб наздида аёл киши товардир… У қанчалик танасини очса ва қанчалик фитна жойларини бозорга солса, шунчалик қиймати ошади. Дарҳақиқат, бундай иллат фалсафа Европа бошига жуда кўп балолар солди… Аёллари турмушга чиқиш ва фарзанд кўришдан бош тортишди, фоҳишалик кенг тарқалди, оилалар бузилиб, Европа қариб-қартайиб, ёшлик вақтига қайтолмайдиган бўлиб қолди». Баёнотда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

«Шундай экан, мусулмонлар ўз ҳукмдорларининг Ғарбга эргашаётганларини, у билан турли шартномалар имзолашаётганларини биладиларми?! Бу шартномалардан бири «CEDAW» (аёлларга нисбатан барча турдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги декларация) бўлиб, Фаластин режими унга 2014 йил имзо чеккан.

Ғарб бизга яхшилик бўлишини асло хоҳламайди, аёл кишининг бебаҳо дур-гавҳар мисол асралувчи мукаррама бўлишига тоқат қилолмайди. Аксинча, Ғарб учун аёл киши арзон товар бўлиши, ёши ўтиб-кексайганда қариялар уйига улоқтирилиши, ҳолидан ҳеч ким хабар олмай, уни ҳеч ким эсламай-унут бўлиши керак. У шуни истайди». Баёнот сўнггида бундай дейилди:

Барча яхшилик Исломда. Чунки Ислом аёл киши масаласида қабул қилган самовий қонунлари билан аёл кишини азиз-мукаррам қилди ҳамда итоатда эркаклар билан баслаша оладиган, ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган, оилани сокинлик билан ўраб, исломий жамиятга рушду ҳидоят келтирувчи фаол шахсга айлантирди. Ҳамма ёмонлик эса, сиёсий ва фикрий жиҳатдан Ғарбга эргашишдадир».

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

Total Views: 132 ,

Добавить комментарий