Капитализм ҳазорати мевалари: Мусулмонлар АҚШдаги масжидларни ҳимоя қилиш учун патруллар тузмоқдалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капитализм ҳазорати мевалари: Мусулмонлар АҚШдаги масжидларни ҳимоя қилиш учун патруллар тузмоқдалар

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 25 робиус-соний, милодий 2019 йил 22 декабр якшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилган:

«Қўшма Штатларда озчиликка, шу жумладан, мусулмонларга нисбатан нафрат билан боғлиқ жиноятларнинг кўпаяётгани, Нью-Йорк шаҳрида ўнлаб мусулмон фаолларни масжидлар ва исломий марказларни ҳимоя қилиш учун кўнгилли патруллар тузишга мажбур қилди.

Бундай чораларни кўришга, Дональд Трамп қудратга келганидан бери тобора кучаяётган нафратга оид жиноятлар ва АҚШдаги мавжуд сиёсий муҳит сабаб бўлди.

Кўнгиллилар худди полиция патруллари каби, Нью-Йоркдаги мусулмонлар яшовчи маҳаллаларда уларга ҳужум қилинишини олдини олиш учун назорат қилмоқдалар. Аммо буни қуролсиз равишда ҳамда ҳуқуқий назорат қилиш ваколатисиз амалга оширмоқдалар.

Ушбу мусулмонларни ҳимоя қилиш патруллари алоқаси бўйича директор Муҳаммад Хоннинг айтишича, ушбу кўнгиллиларнинг хизмати ҳам тўсиқ, ҳам мудофаа ҳисобланади. Уларнинг ўғрилик ёки ҳужум содир этилиши эҳтимолли бўлган ерларда туришлари, жиноятчиликни олдини олувчи бирдан-бир чора эканини таъкидлади.

«Ҳар қандай шахс нозирларимизни ва худди полиция машинаси каби патрул машиналаримизни кўрганда, жиноят содир этишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўрадиган бўлади. Бир вақтда, биз уйсизларни овқатлантириш ва маслаҳатлар бериш каби кўплаб хизматларда жамиятимизга ёрдам бермоқдамиз», дейди Муҳаммад Хон.

Бу ҳақда маҳалла аҳолисидан бири вазият бир мунча ўзгарганини айтар экан, «Ҳозир улар маҳаллаларни назорат қилишяпти, хусусан, эрта тонгда бомдод намозида нозирлар етиб келишади ва бу катта ўзгариш ясади», деди.

Нью-Йоркдаги 400дан ортиқ масжид эҳтимолли ҳужумлар нишони бўлмоқда. Чунки полиция баъзан намоз вақтида улардан бир нечтасинигина ҳимоя қиляпти, қолгани эса, ҳимоясиз қолмоқда.

Тўғри, ушбу кўнгилли патрул мудофааси Нью-Йорк шаҳрининг баъзи ерларигагина чекланди. Аммо бу хусусда тортишувлар ҳамда кўнгиллилар ва уларнинг хизматларига нисбатан шубҳалар мавжуд бўлишига қарамай, бу тадбир шаҳарнинг қолган қисмларига ҳам кенгайиб бормоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан

Total Views: 96 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши...

Закрыть