Капиталистик ҳазорат яроқсиз бўлиб, у қулаш арафасида (2)

Капиталистик ҳазорат яроқсиз бўлиб, у қулаш арафасида (2)

Капиталистик ҳазоратнинг ҳатто ўз аҳли наздида ҳам яроқсизлиги тан олинган ишдир. Лекин у ўзидан ўзи қуламайди. Шунинг учун у бошқа ҳазоратга алмаштирилиши керак. Унинг ўрнига келадиган ҳазорат ё капиталистик ҳазорат эгаларининг ўзи томонидан ривожлантирилиши (бу рўй бериши мумкин бўлмаган иш) ёки бу ҳазорат аҳли Исломга ўхшаган бошқа юксак ҳазоратни қабул қилиши (бу уларнинг наздида номақбулдир) ёки у бошқа ҳазорат билан тўқнашиб, унинг ўрнига ўша бошқа ҳазорат келиши керак (бундай ҳолат ҳозир мавжуд эмас). Олам капиталистик ҳазорат билан тўқнашиб уни қулатсагина унинг бузғунчилиги ва ёмонлигидан халос бўлади. Лекин бу ишга фақат Ислом аҳлигина номзоддир. Чунки Аллоҳнинг халқлар устида жорий қилган қонуни шуни тақозо этади. Қачон Ислом давлати ўз ҳазоратини ушбу халқларга ихтиёрий ва мажбурий тарзда татбиқ қилса, унинг бузғунчилиги якунига етади.

1 – Капиталистик ҳазоратнинг қулаши муқаррарми?

Киссенжер, Жозеф Най ва Бжезинский каби америкалик сиёсатчилар Америка давлати ҳамда унинг ҳазорати «тарихий» эмас ва унга тарих қонунлари тўғри келмайди, деган фикрни олға суришади. Лекин ҳазоратларнинг қулашига алоқадор қонун ва сабаблар капиталистик ҳазоратга қўлланилса, уни яқин кунларда заволга юз тутишини топамиз. Чунки унинг бузуқлиги ва ҳатто ўз аҳлини ҳам саодатли қилишга ҳазорий жиҳатдан ярамаслиги аён бўлди. Лекин капиталистлар ўз ҳазоратларини социализм билан ямаши ва бу ҳазорат доим воқе билан мослашиши унинг қулашини ортга тортяпти. Чунки капитализмнинг табиати шуки, у ҳаётга қараб ўзгарадиган ақида ва ҳаёт низомидир. Бу ҳазорат бир лаҳзада ўзгаради, агар қийинчиликлар кўпайиб кетса, барча назарияларга қарши ўзгаради ва ўзининг аввалги ҳолатига қайтади. Бу нарса кучли иқтисодий емирилиш даврида яққол кўзга ташланади. Чунки бундай ҳолатда давлат ман қилинган бўлишига қарамай бозорга аралашади. Вазият ўз изига қайтгач, бозор давлат ҳукмронлигидан чиқиб, эркин ҳолатига қайтади.

Бу ерда яна партиялар ўртасида демократик бошқарувнинг турли шакллари бўлиб, у капиталистик низомнинг сиёсий ва иқтисодий бузуқлигини яшириб туради. Шунингдек суд олдида барча инсонлар тенглиги, шахсларга илмий ва моддий имконият берилиши капитализмнинг зулмини камайтирди ва халқнинг унга бўлган нафратини озайтирди. Бундан ташқари, капиталистларда прагматик фикрлаш ғолиб бўлиб, бу нарса ушбу ҳазоратнинг «чўзилиш»ига ва хусусан иқтисодий инқирозларни енгиш воситаларини ихтиро қилишга куч беради ҳамда ушбу ҳазорат аҳлига инқирозларни идора қилиш ва ботқоқдан чиқиш учун куч бағишлайди. Лекин улар бу ишни ўша инқирозларни мустамлака ва эксплуатация қилиш воситасида ҳамда уларга қарши курашаётганларга куч ишлатиш билан қўрқитиш орқали оламга экспорт қилиш билан амалга оширадилар.

Агар мустамлака қилиш бўлмаганда капиталистик давлатлар сиёсий жиҳатдан сабот билан тура олмаган ва бирор иқтисодий тараққиётни амалга ошира олмаган бўлар эди. Америка бир неча асрлардан бери Жанубий Американи мустамлака қилиб келаётганидек капиталистик давлатлар Африка ва Осиёнинг катта қисмини талон-торож қилишди. Бу нарса давлатларга улкан бойлик олиб келди ва халқларига фаровон яшашни ато этди. Натижада, бу халқлар қайсидир даражада капиталистик низомдан рози бўлишди. Шунингдек капиталистик ҳазоратнинг умри мазлум ва мустамлака қилинган халқлар эвазига узайди.

Капиталистик ҳазоратнинг бузуқлиги ҳатто ўз аҳлининг наздида ҳам муқаррардир. Шундай экан, бу халқлар капиталистик ҳазоратни ўзгартиришга ҳаракат қилиши бугун Ғарбда рўй бериши мумкинми? Жавоб: Йўқ албатта, чунки бу ҳазорат аҳли ундан қаттиқ азоб чеккани сабабли уни социализмга алмаштириш учун ҳаракат қилган эди. Лекин социалистик мабда муваффақиятсизликка юз тутди ва инсоний муаммоларни ечишга яроқсиз бўлиб қолди. Натижада, у заволга юз тутди. Шунга кўра, Ғарб оламида янги фикрий мабда пайдо қилиш учун жиддий ҳаракат бўлаётгани ҳақида бирор ишора мавжуд эмас. Лекин айрим академик, ихтисослашган ва тадқиқот доираларида шу ҳақда турли гап сўзлар бор. Шунингдек, капиталистик низомни ямаш ва уни кўпроқ адолатли қилиш учун «социалистик» ўзгартиришни амалга оширишни қўллаб-қувватлаётган айрим сиёсатчилар бор.

Аммо иккинчи танлов, яъни капиталистик ҳазоратни бошқасига алмаштириш масаласига келсак, бугун капиталистик ҳазоратга альтернатив ҳазорат йўқ. Шунингдек, капиталистлар Исломни ёки бошқа ҳазоратни ихтиёрий шаклда қабул қилиши мумкинлиги борасида бирор ишора мавжуд эмас.

Аммо учинчи танлов, яъни капиталистларга куч билан бошқа ҳазоратни қабул қилдириш масаласига келсак, бу мумкин эмас. Чунки бугун капитализмга рақиб бўла оладиган бошқа ҳазорат билан ҳазорий кураш мавжуд эмас. Эслатиб ўтиш жоизки, муфаккир Хентингтон ўзининг (Ҳазоратлар кураши) номли китобида оламга юзланиб, Исломдан бошқа капитализмга альтернатив бўлишга ярайдиган ҳазорат топа олмаган. Шунингдек, у Ислом ҳазоратидаги яширинган хатардан огоҳлантирган. Лекин мусулмонлар капитализмни йўқ қилиш учун у билан ҳақиқий ҳазорий курашга киришмаяптилар. Чунки капитализмга альтернатив намунани шакллантирадиган ва Ислом ҳазоратини даъват ва жиҳод билан ёядиган Ислом давлати мавжуд эмас. Лекин Америка етакчилигидаги капиталистик давлатлар ҳазорат ва яшаш тариқати бўлган Ислом хатарини ҳис қилмоқдалар. Шунинг учун улар Ислом уларнинг ҳазоратини сиқиб чиқаришини олдини олиш мақсадида унга қарши турли урушлар қилмоқда.

Хулоса сифатида шуни айтамизки, капиталистик ҳазорат бузуқлиги ва қисилиб қолганига қарамай қуламайди. Шунингдек, у яқин келажакда Ғарб ҳазорати бўлиб қолаверади ҳамда ихтиёрий турда ўрнини бошқа ҳазоратга бўшатиб бермайди. Бундан ташқари оламда Ғарб ҳазоратини сиқиб чиқарадиган ва инсониятга альтернатив бўла оладиган ҳазорат мавжуд эмас. Шунинг учун бугун капиталистик ҳазоратга Исломдан бошқа (у ҳам назарий жиҳатдан) ҳақиқий хатар туғдирадиган ҳазорат мавжуд эмас.

2 – Келажакда капиталистик ҳазоратнинг тақдири нима бўлади?

Капиталистик ҳазорат бузуқ бўлса ва инсоният бахтсизлигига сабаб бўлса, нима учун у ҳануз давом этмоқда ва коммунизм қулаганидек қуламаяпти? Капиталистик ҳазорат Ғарбни илмий ва саноат жиҳатидан оёққа турғизган ҳамда уларни ҳаётнинг тўкин-сочин моддий шакллари билан таъминлаган бўлса, нима учун уни бузуқ ҳазорат дейилади?

Капитализм ўз йиртиқларини социализм ва ижтимоий адолат билан ямади ва воқега мослашишда давом этмоқда. Капитализм соясида илм, саноат, технология, қурол саноати ва бошқа маданий ишлар ривожланди. Бу нарса одамларга ушбу ҳазорат инсониятга мос келади деган тасаввурни берди. Лекин капиталистик низом қачонгача мослашиш, ямаш ва инқирозларни идора қилишга қодир бўла олади?

Шу нарса аниқ ва равшанки, капиталистик  элита жамият муаммоларини ҳал қилиш учун бор ижодий фикрларни ишга солиб кўрди. Улар ўзлари билан беллашаётган ҳазорат қулаганидан кейин ўз ҳазоратларининг кучига суянган эдилар. Лекин бу ҳазорат секин-аста тубанлашади ҳамда уни ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар қийнай бошлайди. Шунингдек, иқтисодий инқироз кўлами кенгаяди. Ана ўшанда бу низом инқироз ва муаммоларни мустамлака, эксплуатация ва ваҳшийлик қилиш орқали бошқаларга экспорт қилади. Лекин бу нарса ичкарида ижтимоий ва иқтисодий тартибсизликларни келтириб чиқаради. Америкадаги «Уолл стритни босиб олинг» ҳодисаси ва Франциядаги «Сариқ нимчалилар» ҳаракати бунга яққол мисолдир. Бу нарса баъзида Америкага ўхшаган айрим давлатларнинг бўлиниб кетиши ёки заифлашишига олиб боради. Баъзида эса капитализмнинг очкўзлиги ва бойлик устида талашиши натижасида ушбу ҳазорат аҳли ўртасида урушлар келиб чиқади. Хорижий майдонда эса, оламнинг капитализмга бўлган нафрати янада ортади ва турли жойларда ушбу ҳазоратнинг мустамлакасига қарши турли шаклдаги қаршилик ҳаракатлари бошланади. Баъзида халқаро урушлар келиб чиқади. Лекин оламни ушбу бузуқ капиталистик ҳазоратдан қутқарадиган альтернатив йўқ.

Капиталистик ҳазорат гарчи бузуқ ҳазорат бўлсада, ўзидан-ўзи қуламайди. Чунки бўшлиқ (яъни ҳеч қандай ҳазорат қолмаслиги) ҳаёт қонунларига зиддир. Демак у бошқа ҳазоратга алмашиши керак. Шундай экан, ушбу ҳазоратнинг келажаги ва тақдири нима бўлади?

Биз мусулмон бўлганимиз ва Аллоҳнинг суннатини ҳамда ҳазоратлар ва умматларнинг заволга юз тутиш сабабларини билганимиз туфайли ушбу ҳазорат бузуқ эканини ва инсониятни бахтли қила олмаслигини биламиз. Инсониятни бахтли қила олмаслиги сабаблари унинг бузуқ ақидасидан келиб чиқади. Бу ҳазорат моддий манфаатдан бошқасини билмайди, бундан ташқари у бошқа халқларга зулм ва тажовуз қилади. У яна инсонлар ўртасида қулчилик, мустамлака ва қонли курашларни пайдо қилди. Бундан ташқари миллий ва ҳудудий урушлари орқали ўз аҳлининг бахтсизлигига сабаб бўлди. Шунингдек йигирманчи асрда иккинчи жаҳон урушини пайдо қилди ҳамда олам ва Европа бўйлаб юз миллионлаган одамларни ўлдирди.

Аллоҳнинг суннатлари умматлар орасида доим фаолдир. Бу қонунлар бошқа ҳазоратларга нима қилган бўлса, капитализмга ҳам шуни қилади. Чунки Аллоҳ Таоло ҳар бир умматнинг ажалини белгилаб қўйган, бу капиталист халқлар ва давлатларга ҳам мос келади. Лекин бу ўзидан-ўзи рўй бермайди, балки бу бузуқ ҳазорат ташқи сабаблар орқали ва бошқа умматларнинг ушбу бузуқликни тўхтатишга ҳаракат қилиши орқали ўз ниҳоясига етади. Аллоҳ Таоло фасод тарқатувчиларни ҳалок қилиш учун муҳлат бериш, маишатпарастларни ўлдириш ва айлантириб туриш қонуни каби қонунларни жорий қилган. Аллоҳ белгилаган қонунларнинг охиргиси солиҳ ва тақводор шахсларга ерни мерос қилиб беришидир. Ана маишатпарастларнинг етакчиси Трамп капиталистик давлатларнинг энг каттасини бошқарар экан, ўз юрти ва бутун оламда фисқу-фужур тарқатяпти. Аллоҳнинг сўзи ва суннати унга жорий бўлади ҳамда Америка ва капитализм ҳазоратини тарқатаётганларни вайрон қилади. Чунки бу ҳазорат маишатпарастларнинг шаънини кўтаряпти, бойлиги ва маишатини кўпайтиряпти ҳамда уларни фисқу-фужур, исён ва туғён қилишига имконият яратиб беряпти.

Давлат ва шаҳарларни бутунлай вайрон қилиш қонуни Росулуллоҳ A Пайғамбар бўлмасдан олдин бўлган. Лекин у киши пайғамбар қилиб юборилганидан кейин ўз пайғамбарларини ёлғонга чиқарган собиқ қавмларда рўй берган барчани ҳалок қилиш бўлмайди. Балки Аллоҳ Таоло улар қилаётган жиноятларига қараб уларни турли азоблар билан азоблайди ёки уларнинг устига мўмин бандаларини ҳукмрон қилиб қўяди. Натижада, мўмин бандалар фасод ва зулм аҳлини зулмлари билан қўшиб йўқ қиладилар. Аллоҳ Таоло уларни супуриб юбориш учун ўз бандасини улар устидан ҳукмрон қилиб қўяди. Сўнгра маишатпараст ва бузуқларни ҳалок қилади, шунда уларнинг давлати заволга юз тутиб, бошқаларнинг давлати юксалади. Шундай экан, уларнинг фасодини даф қилиш учун номзод халқлар кимлар?

Биз биламизки, бу иш Аллоҳнинг хоҳиши билан капитализмдан кейин ерни мерос қилиб олган солиҳ ва тақводор кишилар орқали бўлади ва улар мусулмонлардир. Ислом ҳазорати ўзгача ҳазорат бўлгани ва Аллоҳнинг суннатидан бўлгани учун заволга юз тутмайди. Балки Исломни оламга олиб чиқадиган давлатда янгидан гавдаланади. Сўнгра соф ҳазорат билан бузуқ ҳазорат ўртасидаги кураш ва тўқнашиш орқали Аллоҳнинг ваъдасини рўёбга чиқаради ва бузуқ ҳазорат устидан ғалаба қилади.

Ана ўшанда мусулмонлар атрофдаги халқаро вазият ўз ҳазоратларини ёйиш учун қулай бўлиб қолганини кўради. Шунингдек олдинги аждодлари бўлмиш саҳобалар Ироқ, Шом ва Мисрни фатҳ қилган пайтда ўша халқлар томонидан қўллаб-қувватловга эришгани каби капитализмдан зулм кўрган ва қийналган олам халқлари томонидан қўллаб-қувватловга эришадилар. Сўнгра одамлар тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кирадилар ва Ислом Уммати Аллоҳ Таоло Муҳаммад Aга ерни жамлаб кўрсатган жойигача эгалик қилади.

3 – Муфаккир ва сиёсатчиларнинг капитализм қулашидан қўрқиши:

Ғарб ҳазоратининг қулаши ва капитализм ҳазорати етакчиси бўлган Америка раҳбарлигидаги капитализмнинг емирилишини нафақат айрим мусулмон муфаккирлар кутмоқда. Балки Ғарблик муфаккир ва сиёсатчиларнинг ўзлари ҳам шу нарса ҳақида айтишмоқда. Чунки улар тарихни ўрганиш орқали билишадики, ҳазорат зоҳирда кучли бўлиб кўринсада, жамиятни жар ёқасига олиб бориб қўядиган заиф нуқталари бўлади.

Масалан Америкалик машҳур муфаккир Пол Кеннеди 1978 йил (Буюк кучларнинг юксалиши ва қулаши) номли китобни чоп этган. Муаллиф унда ёзишича, Америка олдинги империяларни қулатган қулаш симптомларига эга ва бу симптомлар (белгилар) тарихий иборани қўллаб айтганда Америка империясининг қулашидан дарак беради. Яъни ички омиллар натижасида унинг кучи заифлашиб, ўрнига Хитой каби рақиб куч чиқади. Агар буюк давлатнинг стратегик мажбуриятлари иқтисодий имкониятларидан ортиб кетса, у давлат қулайди. Бу ҳар қандай императорликнинг муқаррар тақдиридир.

Освальд Шпенглер эса, бу борада унга тескари фикр билдирган. У айтадики, ҳар бир ҳазорат мустақил вужуддир. Ҳазорат ноёб ҳодисадир, унинг бўғинлари қурийди ва ўтинга айланади сўнг қулайди. Шпенглер «Ғарбнинг сўниши» номли китобида Ғарб ҳазорати келаётган асрларда ўз ниҳоясига етишини айтган. Шпенглер ҳазоратнинг қулашига олиб борадиган икки асосий омил мавжуд дейди. Улардан биринчиси ҳазоратдан кучлироқ бошқа ҳазорат бўлиши ва иккинчиси ушбу ҳазоратнинг ўз ниҳоясига етиши.

Сиёсий ва иқтисодий мутахассис Бинямин Фридман эса, Ғарб жамиятини велосипедга ўхшатади. Айтадики, унинг ғилдиракларини иқтисодий ривожланиш айлантиради. Агар уни олдига итарувчи ҳаракат секинлашиб қолса ёки тўхтаб қолса, демократия, шахсий эркинликлар, бардошлилик ва ўзгалар фикрини қабул қилиш каби жамиятнинг устунлари титрайди. Агар шунда ҳаракатни тезлаштирмасак жамиятнинг барчаси қулайди.

Сиёсий муфаккир Жорж Бекернинг даъво қилишича, Американинг ортга кетишига сабаб тенгликнинг йўқлигида. У айтадики: «Тенгсизлик жамиятни табақачилик низомига айлантириб қўяди. Шунингдек фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишончни бузади ва катта жамоий муаммоларни ечишга бўлган рағбатни сўндиради… Бу эса, демократияни хароб қилади».

Нил Фергюсоннинг фикрича, оламда марказий ўринни эгаллаб турган Американинг ортга қайтиши секин кечмайди. У айтадики: «… Америка империяси ўзини бошқарадиган бошқа низомлар каби номаълум вақтгача ўз-ўзини бошқара олади, сўнг тўсатдан, огоҳлантиришсиз қулайди».

Рандерс айтади: «2050 йилга бориб АҚШ жамияти икки синфга бўлиниб кетади. Чунки бир сиқим бойлар роҳат ва фароғатда яшаётган бўлса, кўпчиликнинг яшаш шароити тубан аҳволда. Сўнгра ижтимоий адолат ҳам қулайди».

Аммо Ульрич Шифер 2010 йилда чоп этилган Капитализмнинг қулаши китобида шундай дейди: Келажак жамиятга ҳукмрон этиканинг ўзгариши ҳамда одамлар ижтимоий масъулият эркин бозордан аҳамияти кам эмаслигини қанчалик идрок этишларига боғлиқдир. Агар ушбу ҳақиқатлар эътиборсиз ташлаб қўйилса, капитализм низомининг тақдири социализм тақдири билан бир хил бўлади. Яъни капитализм қулаб, бутунлай йўқ бўлади.

Аммо Америкалик тарихчи Уильям Дюрант ҳазоратнинг қулашига сабаб бўладиган энг аввалги омиллар ахлоқий, диний ва қадриятга оид емирилишдир деб ҳисоблаган. Шунингдек, буюк ҳазоратлар фақат ичкаридан емирилади деб айтган.

4 – Мусулмонларнинг оёққа туриши ва ҳазоратининг қайта тикланиши борасидаги кўрсаткичлар:

Европада саноат инқилоби рўй бергач, мусулмонлар Ғарб ҳазоратидан таъсирланишди. Бу нарса ўз вақтида мусулмонлар капиталистик фикрларга тўла қаноат ҳосил қилмасаларда, уларнинг аксариятида ўз ҳазоратларига бўлган ишончига путур етказди. Сўнгра Халифалик қулатилди, ортидан исломий мабда ва ҳазорат халқаро майдондан суриб чиқарилди. Мусулмон жамиятларга капиталистик фикрлар мажбур киргизилди. Шунингдек хусусан иқтисод ва бошқарувда капиталистик низом татбиқ қилинди.

Лекин мусулмонларда рўй берган тебранишлардан кейин, Уммат ичида уйғонишга чақирадиган ҳаракатлар пайдо бўлди. Шунингдек, мусулмонлар капиталистик ҳазоратнинг жиноятлари ва Ғарбнинг мусулмонларнинг динига нисбатан душманона позициясини кўрдилар. Ушбу омиллар зиёлилар, муфаккирлар ва умуман мусулмонларни Ғарб ҳазоратидан таъсирланишини камайтирди. Натижада мусулмонларда ўз ҳазорати ҳақида ва ўша ҳазоратга қайтиш зарурлиги ҳақида ишонч пайдо бўлди.

Капиталистик низомда иқтисод борасида силкиниш пайдо бўлгач, ҳамда айрим Ғарбликлар рибодан холи исломий иқтисоддан фойдаланишга чақиргач, аксар мусулмонларда исломий иқтисод ҳукмларига бўлган ишонч қайта уйғонди. Шунингдек, мусулмонларда Ислом сиёсат ва бошқарувда амалий ва яроқли альтернатив деган ишонч қайта уйғонди. Натижада, уларнинг дини, ҳазорати, тарихи ва чуқур меросининг бир қисми бўлган шариат ва Халифаликни татбиқ қилишни қўлловчи жамоатчилик фикри пайдо бўлди.

Зулмга қарши қўзғолонда араб баҳори қўзғолонлари тажрибаси Уммат ҳазорий жиҳатдан тирилаётгани ва ташаббус тизгинини ушлаганининг аломати бўлди. Чунки Уммат шахсий салтанати тортиб олингандан кейин, эркин ва мустақил иродага интиладиган бўлди. Натижада Ғарбга малайлик қилаётган режимларни ўзгартиришни хоҳлади. Лекин у шахсий ҳазорий альтернатив билан қуролланмади ёки қўзғолон борасида ҳокимларнинг зулми, қўшни давлатлардан олаётган ёрдамнинг тўхтаб қолиши ва оммавий ахборот воситаларининг унга қарши ҳаракатга келишидан қўрқди. Мана шу ишлар уни исломий ҳазоратни ёрқин шаклда альтернатив сифатида қабул қилишдан тўсди.

Бундай кўрсаткичлардан билиш мумкинки, мусулмонлар уйғонди ҳамда Ислом ва унинг фикрлари, ҳукмларига бўлган ишончини қайта тиклади. Албатта бу ҳолат Аллоҳнинг давлат ва ҳазоратларга доир қонунига мувофиқ Ислом салтанатининг қайта тикланишини ҳамда Ислом ҳазоратининг давлат томонидан амалда қайта татбиқ қилинишини келтириб чиқариши лозим. Бу ўринда хулоса чиқаришда ушбу кўрсаткичлар аҳамиятли ва ишончли манбадир. Биз учун энг муҳими, Аллоҳга таяниш ҳамда У Зотнинг Американи бутун бузғунчиликлари билан бирга қўшиб ўзининг ички омиллари орқали вайрон қилишини кутишдир.

Хотима

Биз ҳазоратлар қонунидан биламизки, капиталистик бузуқ ҳазорат яқинда ёки келажакда мусулмонлар билан бўладиган тўқнашувда қулайди. Бундан ташқари келажак Исломники бўлиши, Аллоҳ мусулмонларни ерда халифа қилиши, Муҳаммад Aнинг Уммати кеча ва кундуз етиб борган жойгача эгалик қилиши ва Ислом ер юзининг барча жойига азизнинг азизлиги ва хорнинг хорлиги билан етиб бориши тўғрисида Қуръон ва Суннатда ҳаддан ташқари кўп башоратлар мавжуд.

Лекин бу иш қачон, қандай қилиб ва қаерда содир бўлади? Биз бу ҳақида аниқ жавоб бера олмаймиз.

Бу ердаги аҳамиятли ва жиддий иш шуки, биз мусулмонлар ушбу Халифаликка лойиқ бўлишимиз лозим. Шунингдек, биз ўзимиздаги чуқур фикр билан ушбу ўзгариш ва ҳазорий алмашишга тайёр бўлишимиз, ҳазорий фикр ҳамда ақидамиз ва мабдамиздан келиб чиққан низомларни қабул қилиш, унга ишонишимиз ва Ислом ҳазоратини бошқа бузуқ инсоний ҳазоратлар билан аралаштириб юбормаслигимиз керак.

Биз Аллоҳдан ушбу кунни, яъни унда Америка, Европа ва уларнинг капиталистик ҳазоратини йўқ қиладиган кунни тезлатишини ҳамда уларни мусулмонлар қўли билан даф қилиши ҳамда фасодларини йўқ қилиши ва унинг ўрнига Ислом ҳазоратини олиб келишини сўраб дуо қиламиз.

Сорисий Мақдисий

Total Views: 188 ,

Добавить комментарий

Жазоир пойтахтида президентлик сайловларига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Жазоир пойтахтида президентлик сайловларига қарши намойишлар бўлиб ўтди 22-ноябрда Жазоир...

Закрыть