Йенс Столтенберг: НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас

Йенс Столтенберг: НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ликвидлаш тўғрисидаги битим ҳақидаги масала юзасидан фикр билдирди. Унга кўра, альянс Европада янги ядровий ракеталарни жойлаштиришни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда РБК хабар берди.

«НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас,» — деди бош котиб. У, шунингдек, НАТО Россиянинг ҳаракатларига жавоб беришни режалаштирмаётганини ҳам айтган.

АҚШнинг даъвоси эса 9М729 рус ракетаси билан боғлиқ. Вашингтоннинг талабига кўра, Москва бу ракетани йўқ қилиши керак. Россия ҳукумати эса бунга рози эмас.

У 9М729 ракетасининг шартномага тўлиқ мос келишини даъво қилмоқда. Агар Россия бу ракеталарни йўқ қилмаса, АҚШ бу шартномадан воз кечишини айтган.

АҚШ Россиянинг шу турдаги ракетадан воз кечишга мажбур қилиш учун ярим йил муддатга шартномадан воз кечди.

Total Views: 508 ,

Добавить комментарий

Рим папаси илк бор Араб яриморолига ташриф буюрди

Рим папаси илк бор Араб яриморолига ташриф буюрди 3 февраль...

Закрыть