“Исроилда” тарихий масжид барга айлантирилди

“Исроилда” тарихий масжид барга айлантирилди

“Исроилнинг” Цфат шаҳридаги тарихий “Ал-Аҳмар” масжиди бар ва тадбирлар залига айлантириб қўйилди, дея хабар бермоқда Al-Quds Al-Arabi газетаси.

1276 йилда барпо этилган мазкур масжид меъморчилик обидаси ҳисобланади. 1948 йилда шаҳар назорати яҳудийлар қўлига ўтганидан кейин масжид аввалига мактабга, кейин сайловолди кампанияси марказига, ундан сўнг кийим-кечаклар омборига айлантирилган.

Шаҳар ҳокимлигига алоқаси бор фирма энди мазкур масжиддан бар ва тадбирлар ўтказиладиган зал сифатида фойдаланмоқда. Масжид ичида ёзилган Қуръон оятлари ўчириб ташланган. Мусулмонларнинг ушбу масжидни қайтариб олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳозирга қадар самара бергани йўқ.

Цфат шаҳридаги 1319 йилда қурилган яна бир тарихий масжид эса бадиий галереяга айлантирилган.

Total Views: 257 ,

Добавить комментарий

Судан мухолифати ҳарбийлардан ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топширишни талаб қилмоқдалар

Судан мухолифати ҳарбийлардан ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топширишни талаб қилмоқдалар Судан...

Закрыть