“Исроил” ва Чад ўртасида 47 йил аввал узилган дипломатик алоқалар қайта тикланди

Исроил ва Чад ўртасида 47 йил аввал узилган дипломатик алоқалар қайта тикланди

“Исроил” ва Чад ўртасида 47 йил аввал узилган дипломатик алоқалар қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Чад президенти Идрис Деби билан учрашувдан кейин маълум қилди, дея хабар бермоқда DW.

Нетаньяҳу Чадга йўл олар экан, мазкур мамлакатнинг аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат эканини таъкидлади. Унинг айтишича, айни пайтда “Исроил” ҳамда араб-мусулмон мамлакатлар муносабатларида инқилоб рўй бермоқда.

“Бу эса Эрон ва фаластинликларнинг хавотирига ва ҳатто нафратига сабаб бўлмоқда”, – деди Нетаньяҳу.

Идрис Деби 2018 йилнинг ноябрида кутилмаганда “Исроилга” уч кунлик ташриф билан келган ва ўшанда дипломатик алоқаларни тўлиқ қайта тикламоқчи эканини айтганди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар 1972 йилда аниқ тарихий сабабларга кўра узилиб қолганди, бироқ ўзига хос муносабатларимиз ҳар доим давом этган”, – деган эди Чадни 1990 йилдан бери бошқариб келаётган Деби.

Чад “Исроил” билан дипломатик алоқаларни 1972 йилнинг ноябрида Ливия етакчиси Муаммар Қаззофий ва Саудия Арабистони қироли Файсалнинг босими остида узган эди. Бироқ икки ўртада норасмий муносабатлар давом этаверган, масалан, “Исроил” Чадга қурол сотиб келган.

Total Views: 387 ,

Добавить комментарий

Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди

Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат...

Закрыть