Исроил ўғиллари кимлар?

Исроил ўғиллари кимлар?

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг каломи бўлмиш Қуръони Каримда пайғамбарлар ҳақида қиссалар келтирилади. Бу қиссалар Қуръонни учдан бирини ташкил қилади, яъни агар биз пайғамбарлар қиссасини ўргансак, Қуръоннинг учдан бирини ўрганган бўламиз. Аллоҳ Таоло бизларга Қуръонни ўқишга, ундаги оятлар устида тафаккур қилишга буюрди.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизларни яратибгина қўймади, бизга қандай яшашни ўргатди, тўғри яшашимиз учун қонун-қоидалар қўйди, яхши-ёмон, тўғри-нотўғрини ажратишни ўргатди.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда пайғамбарлар қиссасини баён қилар экан, уларнинг қандай инсон эканликлари, уларнинг дин йўлида қандай машаққатларга рўбарў бўлганлари ва бунга қандай сабр қилиб енгиб ўтганликларини кўрсатиб берди ва биз мўъминларни улардан сабоқ олишга чақирди. Биз олдин ўтган яхши-ёмон қавмлар, уларнинг қандай эканлиги, ўзларига юборилган пайғамбарларига нисбатан тутган йўлларини Қуръондан ўргандик.

Шундай қавмлардан бири исроил ўғиллари ҳақида сўз юритамиз.

Бугун Фаластин, Қуддус, Масжидул-Ақсо муаммоси яна кўтарилди. Бу Умматнинг дардли ярасидир. Куфр бу муборак замин ҳақидаги барча нарсани бизнинг зеҳнимиздан узоқлаштиришга муваффақ бўлди. Шунинг учун ҳақли равишда бугун мусулмонлар онгида улар ҳақида, мусулмонларга нисбатан яҳудийларнинг душманона кайфияти нимадан бўлаётгани турли хил саволлар туғилмоқда. Шунинг учун, баҳоли қудрат баъзи ўрганган маълумотларимни сизлар билан ўртоқлашмоқчи бўлдим, шоядки уларни ким эканлигини яхшироқ таниб олсак.

Исроил Яқуб алайҳиссаломнинг яна бир исми. Иброний тилида “исро” — банда, “ил”- Аллоҳ, яъни Аллоҳнинг бандаси деган маънони англатади. Яқуб алайҳиссаломнинг ўн икки фарзанди бўлиб, улардан иккитаси Юсуф ва Бинямин иккинчи аёли Роҳила деган аёлидан туғилган. Фарзандларидан бирининг исми Йаҳудо бўлиб, ундан туғилган фарзандлар кейинроқ яҳудийлар деб аталди. Қуръони Каримда улар бани исроил яъни исроил ўғиллари деб келади.

Пайғамбарларнинг 90% дан кўпроғи Бани Исроилдан чиққан. Яқуб алайҳиссаломнинг 12 фарзандининг ҳаммаси пайғамбарларга оталик қилганлар.

Иброҳим алайҳиссаломнинг икки ўғлидан бири Сора онамиздан туғилган Исҳоқ алайҳиссаломнинг авлодлари саналади. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ Таолонинг амри билан иккинчи аёли Ҳожарни Макка — Мукаррамадаги чўлга олиб ташлаб келади. Ҳожар онамиз қуруқ даштда фарзанди Исмоилни дунёга келтиради. Аллоҳ Таоло уларга неъмат қилиб чўлдан Зам-зам сувини чиқаради. Зам-зам сабабчиси бўлган Ҳожар онамиз туфайли Маккада янги ҳаёт бошланади.

Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил билан Каъбани тиклайди. Исмоил алайҳиссалом араб қавмига юборилган набийдир, унинг авлодидан охирги пайғамбар Муҳаммад дунёга келади ва Аллоҳ Таоло уни бутун инсониятга пайғамбар қилиб танлайди.

Яҳудийларнинг бутун кин-адовати шундан бошланади. Улар Муҳаммад ни пайғамбар сифатида тан олишни истамайдилар. Неймиш-ки, улар арабларга итоат этмасмиш, улар пайғамбар ўзларидан бўлиши керак деб Аллоҳга исён қиладилар. Шундай қилиб Аллоҳ Таолонинг тақсимотига қарши чиққан қавмдир. Қуръонга назар солсак, Аллоҳ Таоло уларга қанчалик неъмат бермасин, нонкўрлик қилганини, юборган пайғамбарларига итоат этмай, бир нечтасини ўлдирганини кўрамиз. Уларнинг қалби қанчалик кин, адоват, ҳасадга тўла эканини Аллоҳ Таоло бизларга билдиряпти. Улар ер юзининг қаерида бўлмасин фитна-фасод чиқариб келадилар.

Ҳозирги вақтда яҳудийлар икки тоифага бўлинади: сионист ва ортадокс яҳудийлари. Радикал – сионистлар (Қуддусдаги Сион тоғининг номидан олинган, йўқотган ватани), мақсадлари яҳудийларни бирлаштириш, давлат қуриб 4000 йил аввалги ақидаларини шакллантирмоқчи. Уларнинг байроғидаги олти қиррали юлдуз Довуд алайҳиссаломнинг узугидаги шакл бўлиб, икки яшил чизиқ Фирот ва Нил дарёларининг рамзи. Бу рамздан келиб чиқадиган мантиқ шундан иборат-ки, Фирот ва Нилнинг ўртасида Шом диёри жойлашган, яҳудийлар айнан шу ерда ўзларининг катта давлатларини қуришлари керак. Қуддусга Сулаймон алайҳиссалом тахтини ўрнатиш режаларидан биридир. Бу режа асосида насронийлар билан 16 асрда шартнома тузишган. Бу мусулмонларга қарши бирлашиш учун тузилган шартнома эди. Мусулмонларга нисбатан бўлаётган адоват ва нафратнинг ўзаги бу ерда.  Шунинг учун Фаластин халқини бу ердан қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Уларни йўқ қилиш учун қўлидан келганча ғайриинсоний усулларни қўллаб келяпти. Аллоҳ уларга кифоя қилсин!

Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди:

وَقَضَيْنَا إِلَىٰ بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الْأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوًّا كَبِيرًا

“Шунингдек, Биз Бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик”. (Исро: 4)

اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ ۚ وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ ۚ فَهَلْ يَنظُرُونَ إِلَّا سُنَّتَ الْأَوَّلِينَ ۚ فَلَن تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَبْدِيلًا ۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَحْوِيلًا

“Улар ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. Бас улар фақат аввалгиларнинг суннатларига (яъни кўргуликларига) кўз тутмоқдалар, холос (яъни уларнинг ҳам бошларига аввалги динсизларнинг куни тушар)”. (Фотир:43)

Азиз биродарлар! Қуддус, Масжидул Ақсо нафақат фаластинликлар, балки бутун ислом Умматининг муаммосидир. Мусулмонларнинг уч муқаддас даргоҳининг бири — Макка, Мадинадан кейин Қуддус, Масжидул Ақсодир. Буни яҳудийлар қўлига бериб қўйишга ҳаққимиз йўқ!

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

“(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи Зотдир”.   (Исро:1)

Саодат Азизова

18.05.2021й.

Total Views: 379 ,

Добавить комментарий

“Мени ёшим сени давлатингдан ҳам буюк”

“Мени ёшим сени давлатингдан ҳам буюк” “Сен менга бақирма, мени...

Закрыть