(Исроил) Сисий даврида Миср таълим дастурларига киритилган ўзгартиришлардан мамнун

(Исроил) Сисий даврида Миср таълим дастурларига киритилган ўзгартиришлардан мамнун

(Исроил)да чиққан бир ҳисоботга кўра, (Исроил) расмий доиралари Миср мактаб дарсликларига ҳозирги режим ҳукмдори Абдулфаттоҳ Сисий даврида киритилган ўзгариш ва янгиланишлардан қониқиш билдирмоқда. Мактаб таълимида тинчлик ва маърифий бағрикенгликни маниторинг қилиш институти «IMPACT-SE» томонидан чиқарилган ҳисоботда айтилишича, ушбу институт «Миср таълим тизимида янги нашр этилган дарсликларда яҳудийлар ва иудаизмга нисбатан муносабатда сезиларли яхшиланишлар борлиги»га гувоҳ бўлган. Бу ҳақда (Исроил)нинг «i24» веб-сайти хабар тарқатган. Сайтнинг таъкидлашича, Миср мактаб дарсликларидаги бу янгиланишлар «Миср йўналишида ўзгариш юз бергани»ни ифодаламоқда. (Исроил), Яқин Шарқ ва дунё бўйлаб таълим дарсликлари мавзуларини кузатиб борувчи (Исроил)даги ушбу «IMPACT-SE» нодавлат ташкилоти қуйидагича таъкидлайди: «Бу ҳисобот воқеликнинг ўзгараётганини, яъни Мисрда 2018 йилда бошланган ва 2030 йили ниҳоясига етадиган миллий таълим программаси борасида йиллик ислоҳотлар ўтказиш жараёни давом этаётганини кўрсатмоқда. Бироқ, афсуслар бўлсинки, Мисрда олиб борилаётган реформалар аста-секинлик билан бормоқда, бу бошланғич ва ўрта таълимдаги миллионлаб ўқувчилар таълим дарсликларида ҳанузгача яҳудийларга нисбатан адоват ва нафратга йўғрилган стереотипларга дуч келаётганини англатади». Ҳисоботда қуйидагича қўшимча қилинди: «Бу нарса яҳудийларни Европадаги антисемитизмга сабабчи бўлаётганликда айблашни, уларни молиялаштирувчи этник гуруҳ деб таърифлашни ҳамда яҳудийларнинг мусулмонларга нисбатан умумий нафратга эга деб кўрсатишни ўз ичига олади». Ҳисоботда яна шундай таъкидланади: «Тарих китобларининг бирида сионистлар холокост жабрдийдаларини эксплуатация қилишда айбланиб, ўлдирилган олти миллион яҳудийнинг нацистлар қўлида ўлдирилиши ёки ёқиб юборилиши яҳудийларнинг Фаластинга араблар ҳисобига кўчиб келишини оқлаш учун бўлган, дея қайд этилган».

Total Views: 302 ,

Добавить комментарий

Фаластиннинг босиб олинишидан 75 йил ўтиб… (Исроил) аҳолиси қанча?

Фаластиннинг босиб олинишидан 75 йил ўтиб... (Исроил) аҳолиси қанча? Босиб...

Закрыть