“Исроил” полицияси икки ойда 905 фаластинликни ҳибсга олди

Исроил” полицияси икки ойда 905 фаластинликни ҳибсга олди

“Исроил” жорий йилнинг март-апрель ойларида Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторида 905 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маҳаллий манбаларга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида ҳибсга олинганларнинг 113 нафарини болалар ва 23 нафарини аёллар ташкил этди.

Айни пайт “Исроил” турмаларида 250 атрофида фаластинлик болалар ва 45 нафар аёл сақланмоқда. Бу турмалардаги фаластинликларнинг умумий сони – 5700.

Ҳозирда 500 га яқин фаластинлик маъмурий ҳибс доирасида ушлаб турилибди. Маъмурий ҳибс бир ойдан олти ойгача давом этиши мумкин. Агар “Исроил” ҳукумати қўлга олинган шахсни давлат хавфсизлигига таҳдид туғдиради деб ҳисобласа, ўша шахс айблов эълон қилинмасдан беш йилгача қамоқда сақланиши мумкин.

Total Views: 239 ,

Добавить комментарий

Жўлон тепаликларида Трамп шарафига посёлка барпо этилади

Жўлон тепаликларида Трамп шарафига посёлка барпо этилади “Исроил” ҳукумати Жўлон...

Закрыть