(Исроил)лик шарқшунос: Сисий Нетаньяхунинг минтақадаги энг яқин дўстидир

(Исроил)лик шарқшунос: Сисий Нетаньяхунинг минтақадаги энг яқин дўстидир

(Исроил)лик шарқшунос Жоки Хожи Маориф газетасида чоп этилган мақоласида шундай дейди: «Араб Исроил алоқалари тўғрисида жуда кўп мисоллар бўлиб, улардан бири Миср ва Исроил ўртасидаги алоқалардир. Зеро Бенямин Нетаньяху учун минтақада Абдулфаттоҳ Сисийдан кўра яхшироқ дўст йўқ. Хабарлар сарлавҳаларини эътиборга олмаганда бу икки шахс ишончли ва яқин алоқаларни ўрнатишда катта ютуққа эришишган». Жоки Хожи танбеҳ берар экан, яна шундай дейди: «Тель-Авив томонидан Қоҳира ва Сисий режимини бирор марта танқид қилдирмагани ва ўз навбатида Сисий олдинги Миср ҳокимларидан фарқли ўлароқ Нетаньяхуни танқид қилмагани ажабланарли эмас. Шунингдек, Мисрнинг Ғазодаги вазият борасида ўйнаётган роли диққатга сазовордир. Чунки аксар Исроилликлар Ғазода секин аста тинчлик ўрнатиш учун ҳаракат сарфлаётган Сисий элчиларидан хурсанддирлар». У ўз сўзини шундай якунлади: «Сисий ва Нетаньяху ўртасидаги ишончли алоқаларга қарамай, Миср кўчалари ҳамон Исроилни душман деб ҳисобламоқда… Қоҳира ва Тель-Авивдаги ҳукуматлар ўртасида дўстлик бўлишига қарамай, икки халқ ўртасидаги алоқалар совуқ ва заиф ҳолда қолмоқда».

Изоҳ: (Исроил) бирор араб режими томонидан уни эътироф этиш муаммосига йўлиққан эмас. Балки у ҳозиргача бу юртларнинг кўчаларида муаммога йўлиқмоқда. Бу эса, мусулмон юртларидаги режимлар Уммат ва халқи масаласига хусусан Исломий Уммат масалаларига қарши эканини англатади.

Total Views: 157 ,

Добавить комментарий

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади Марказий...

Закрыть