«Исроил» Ғазони яна бомбардимон қилишни бошлади
«Исроил» Ғазони яна бомбардимон қилишни бошлади
«Исроил» мудофаа кучлари Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар қайта бошланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
«Исроил»лик ҳарбийлар ҲАМАСни жангларда оператив пауза шартларини бузганликда ва «Исроил» ҳудудини ўққа тутганликда айблади.
“«Исроил» армияси Ғазо секторида ҲАМАС террор ташкилотига қарши жанговар операцияларни қайта бошлади”, — дейилади ҳарбий баёнотда.
1 декабрь куни «Исроил» ҲАМАС билан сулҳ бузилганини эълон қилиб, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганидан кейин Ғазода «Исроил»нинг янги зарбаларидан ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар бермоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги зарбаларда 32 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган.
«Исроил» Ғазонинг жанубий қисмидаги одамларни эвакуация қилишга чақирувчи варақаларни ташлаб, ҳужум кенгаяётганини билдирган.
ҲАМАС янги жангларнинг бошланишига «Исроил» жавобгар эканини айтмоқда. «Исроил» томони эса ҲАМАСни сулҳни бузишда айбламоқда.