“Исроил” Ғазо сектори чегарасида 65 кмлик девор қуряпти

Исроил Ғазо сектори чегарасида 65 кмлик девор қуряпти

“Исроил” мудофаа вазири давлат Ғазо сектори билан чегарада такомиллашган девор қуришни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри маълум қилди. 

Янги тўсиқнинг узунлиги 65 кмни, баландлиги 6 метрни ташкил қилади. У рухланган пўлатдан тайёрланган бўлади ва умумий оғирлиги 20 минг тоннага яқинни ташкил қилади. Лойиҳа мудофаа вазирлигининг муҳандислик-қурилиш департаменти ва “Исроил” чегара ва канализация хўжалиги бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.

“Ақлли” девор ер ости тўсиқлари ва уч қатламли денгиз тўсиғини ўз ичига олувчи мажмуанинг якунловчи қисми бўлади.

“Девор Ғазодан ҳудудимизга террорчилар киришининг олдини олади. Ғазода яшовчилар жим юрмасалар, биз ҳеч иккиланишсиз ҳаракат қилишимизни англашлари лозим”, деб айтган “Исроил” бош вазири Биньямин Нетаньяху.  

Total Views: 561 ,

Добавить комментарий

Николас Мадуро муддатдан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Николас Мадуро муддатдан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилди Венесуэла президенти...

Закрыть