Исломнинг ҳаётга қайтиши нимани англатади?

Исломнинг ҳаётга қайтиши нимани англатади?

Уни қайтаришнинг шаръий тариқати нимадан иборат?

Исломий Уммат шундай ҳолатга етдики, унинг воқесига назар юритиш ҳамда Аллоҳ ва Росули рози бўладигандек яшаяпмизми, деб савол ташлашимиз лозим бўлиб қолди.

Бугун Исломий Уммат Аллоҳ рози бўладиган ва У Зот буюрганидек яшамаяпти. Чунки Аллоҳ Азза ва ЖАЛЛА мусулмонларга Исломдан бошқасини дин деб қабул қилмасликка ва Муҳаммад Aнинг шариатидан бошқасини программа ва йўл сифатида қабул қилмасликка буюрган. Исломий Уммат ўтмишда Аллоҳнинг буйруқларини бажарган ва қайтарувларидан қайтган ҳолда яшади. У Аллоҳ йўлида жиҳод қилди, ҳақ йўлда маломатчининг маломатидан қўрқмади. Лекин Аллоҳнинг буйруқларини бажариш, қайтарувларидан қайтиш ва У Зотнинг йўлида жиҳод қилишни тарк этгач, қолоқлаша бошлади. Мусулмонларнинг бу даражада қолоқлашишига сабаб нима?

Мусулмонларнинг бу даражадаги хатарли ҳолатга тушиб қолишининг сабаби Уммат душманлари Исломни мусулмонлар ҳаётидан ажратишда ютуққа эришганидадир. Чунки душманлар мусулмонларнинг аксариятида Ислом бошқа нарса, ҳаёт эса сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий низомлари билан бошқа нарса деган фикрга қаноат ҳосил қилдира олди… Шунингдек, Ислом ҳаётнинг бирор соҳасига алоқаси йўқ ва қачон мусулмонлар ўз динидан воз кечсалар ҳаёт саодатли бўлади, деган фикрга қаноат ҳосил қилдира олди. Натижада, мусулмонлар ҳақиқий бахтини йўқотди, бошбошдоқлик ёйилди, аҳвол қийинлашди. Мусулмонлар танг аҳволга тушиб қолди.

Шубҳасизки, мусулмонлар ўзларининг аҳволига бир назар ташлаши лозим. Чунки бу аҳвол энг тубан аҳвол бўлиб, ундан на Аллоҳ Таоло, на Росули ва на мўминлар рози бўлади. Назар юритиш деганда воқени тиниқ тушуниб, иллатни топишга айтилади, иллат эса сифатлар билан билинади. Шунингдек, аҳволни Ислом гуллаб яшнаган пайтдаги ҳолатга қайтариш ва касални тубдан даволаш учун жиддий ва доимий ҳаракат қилишга айтилади.

Одамлар баъзида бугун мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлиб турган бошқарув низоми ҳақида Аллоҳнинг ҳукми қандай? Бу Аллоҳ Таоло бандалари учун рози бўладиган бошқарувми? Ёки у Аллоҳнинг динига алоқаси бўлмаган низомми? – деб сўраб қолади.

Ҳар қандай ақли бор инсон унутмаслиги керакки, ер ёлғиз Аллоҳникидир, барча махлуқотлар у зотнинг бандасидир ва банда ўз холиқига ибодат қилиш ёки қилмасликда ихтиёрсиздир. Шунинг учун махлуқлар холиққа итоат қилиши вожиб.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ﴿٥٦

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» [Ваз-зариёт 56]

Инсон ўз уйи, ишхонаси ва тижорат дўконида бошқасининг буйруғи, таълими ва йўлланмалари ижро қилинишини хоҳламайди. Шунингдек, унинг буйруғига хилоф иш тутган кишидан ғазабланади ва уни жазолайди. Шундай экан, буюк яратувчи бўлган Аллоҳнинг бандалари у зотдан бошқасининг буйруғига итоат қилиши яхшими? Ёки бандалар ризқ берувчи Аллоҳдан бошқасига шукр қилиши ва Аллоҳга куфр келтириши яхшими? Йўқ албатта, барча мулк ва махлуқлар ўша зотникидир, шунингдек ҳар қандай катта ва кичик ишларга буюриш ва қайтариш ҳам ўша зотникидир.

Демак, хулоса битта, у ҳам бўлса, Аллоҳнинг ерида Аллоҳнинг бандаларига У Зотнинг шариатидан бошқа низомни татбиқ қилиш мумкин эмас. Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун мусулмонлар Аллоҳнинг шариатидан бошқа низомга қарши курашишлари вожибдир.

Аммо мусулмонларнинг ижтимоий, иқтисодий ва таълимий жиҳатдан алоқаларини тартибга соладиган низомларга келсак, биз «бошқарув низоми» деганда барча жиҳатлар, яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа барча низомларни эътиборга оляпмиз. Чунки Исломдан бўлмаган барча нарсалар Аллоҳнинг наздида ҳеч нарса эмас. Шундай экан, мусулмонлар ўзлари яшаётган ёмон воқени ўзгартириш учун ҳаракат қилишлари вожиб. Шунингдек, бу «маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш» бобидан бўлган шаръий вожибдир. Бу мақсадга етиш йўли эса, мусулмон ўз дини ишлари ва ҳукмларини билиш ва жамиятга динни етказиш билан бошланади. Сўнгра Аллоҳнинг ҳукми ҳамда буйруқ ва қайтарувлари бандалари орасида татбиқ қилингунига қадар ғоя сари мустаҳкам йўлда юриш билан бўлади.

Биз мусулмонларнинг муаммолари Исломга қайтиш билан ечилади, деб кўп эшитганмиз. Лекин аксар мусулмонлар бу иборанинг маъносини яхши тушунмайдилар. Қолаверса, уларнинг мақсади аниқ ва ушлаган йўли равшан эмас. Шунинг учун бу шарҳланиши лозим бўлган ишдир. Исломга қайтиш иборасининг кўлами кенг бўлиб, мусулмонлар Аллоҳ ва Росули рози бўладиган ҳолатда эмаслар, бошқача айтганда улар тўғри йўлдан адашиб, заиф ва хор аҳволда яшашмоқда, деганидир. Иккинчидан ечим ва муолажа фақат Исломдадир, деган маънодадир.

Демак, Исломга қайтиш иборасининг маъноси хайрон бўлган, саросимага тушган ва касал бўлган одам ечим ва даво берадиган зотга мурожаат қилиши лозим деганидир. Одамларнинг «Исломга қайтиш» ҳақидаги гаплари ва унга қандай қайтиш йўли ҳақидаги саволлари уларнинг қалбларида яширинган ушбу сезгидан келиб чиқади. Чунки ҳар бир мусулмон гарчи осий бўлса-да, бирор муаммонинг ечими ва муолажасини Исломдан бошқасида деб билмайди. Лекин қайси Исломга қайтишимиз лозим? У дарвешлар Исломими? Ёки жузъий ечим берадиган ва Исломни даражама-даража татбиқ қилишга рухсат берадиган Исломми?… Йўқ, бу тўғри йўналиш эмас ҳамда шаръан талаб қилинган йўл эмас. Балки талаб қилинган йўл – Росулуллоҳ Aга ва тўғри йўлни тутган рошид халифаларга эргашишдир. Чунки улар ўз ҳаракатлари билан жамият барпо қилишди ҳамда жиҳод қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраб ва Аллоҳга таваккул қилиб, давлат тиклашди. Исломий ҳаёт ҳақида гапириш билан Ислом ҳақида тўғри тасаввурни бериш қийин. Чунки Аллоҳ Таоло Исломни амалдаги дин бўлишига рози бўлган, ким уни тотиса билади. Шунинг учун инсонлар Исломни ҳаётда тўғри татбиқ бўлганини кўрсалар, унинг қадрини билишади. Ислом бошқа динлардан алоҳида ёлғиз диндир. Чунки у Аллоҳ Таолонинг шариатидир. Бу шариатдан бошқаси одамлар томонидан ишлаб чиқилган ва Аллоҳнинг шариати билан бошқа шариатлар ўртасида улкан фарқ мавжуд. Шундай экан, Исломни бугунги кунгача олиб келган тариқати нимадан иборат?

Исломдаги тариқат мавзусига назар ташлар эканмиз, уни фикрат билан боғлашдан бошқа чора йўқ. Ислом фикрат ва тариқатдан иборат бўлиб, айрим шаръий ҳукмлар фикратга алоқадор бўлса, айримлари тариқатга алоқадор. Ислом мана шулардан таркиб топган. Ислом оламшумул мабда эканини баён қилиш ва Исломни ҳаётда татбиқ бўлишига сабаб бўладиган нарсани тушунтириш ҳамда унинг воқеси бўлмаган, китоблар ичидагина мавжуд бўлган таълимотлар эмаслигини билдириш учун уни фақат мана шу жиҳатдан баҳс қиламиз. Исломдаги фикратга оид аҳкомлар инсоннинг яратувчиси, ўзи ва бошқалар билан бўладиган алоқаларини тартибга соладиган фикрларни ўз ичига олади. Демак, улар ақида, ибодат, ахлоқ, муомала, емоқ-ичмоқ, ва иқтисодий, сиёсий, ижтимоий низомлар ҳақидаги фикрлардир… Тариқат аҳкомлари эса, фикратга оид аҳкомларни ҳимоя қиладиган, уларни ёядиган ва ҳаётда татбиқ қиладиган амалий шаръий аҳкомларни ўз ичига олади.

Демак, тариқат ҳукмлари амалга оид шаръий ҳукмлар бўлиб, ўзидан бошқаси, яъни фикратга оид ҳукмлари учун мавжуддир. Тариқат ҳукмлари Исломий давлатга алоқадор ва уни вужудга келтирадиган ҳукмларни, шунингдек жазо чоралари ва жиҳодга алоқадор шаръий ҳукмларни ўз ичига олади… Исломда ҳаётнинг барча жиҳатини тартибга солувчи фикратга оид ҳукмларни татбиқ қиладиган, ижро қиладиган ва одамлар орасида ёядиган ҳукмлар тариқатга оид ҳукмлардир. Чунки Ислом оламшумул мабда бўлгани учун бутун оламга етказилиши лозим. Шунинг учун айтиладики, давлат Исломни татбиқ қилиш, ёйиш ва ақидани муҳофаза қилиш тариқатидир. Шунингдек, шаръий жазо чоралари исломий ҳукмларни ҳаётда татбиқ бўлиши учун тариқатдир.

Халифалик жумҳур мусулмонлар ичида раъйи омга айланди, ўзлари яшаётган ёмон аҳволдан халос бўлиш уларнинг орзуси бўлиб қолди. Шунингдек, бу нарса айрим исломий ҳаракатларнинг мақсадига айланди. Шундай экан, мусулмонларга Халифаликни тиклаш тариқатини билиш ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ лозим бўлиб қолди. Чунки бу ҳақда шаръий далиллар келган.

Агар мусулмон қандай намоз ўқиш кераклигини ўрганмоқчи бўлса, намоз ҳақидаги далилларни ўрганади, жиҳод қилмоқчи бўлса, жиҳод далилларини ўрганади, агар закот бермоқчи бўлса, ҳаж қилмоқчи бўлса, шулар ҳақидаги далилларни ўрганади. Шунингдек, у намозни ҳаж далилларидан ёки закотни рўза далилларидан ўрганмайди. Шундай экан, агар мусулмон давлат тикламоқчи бўлса, унинг тиклаш далилларини Росулуллоҳ нинг шу борада амалга оширган ишларидан олиши вожиб. Чунки Росулуллоҳ нинг давлат тиклаш тариқати у кишининг сийратида баён қилинган тариқатдир. Давлат тиклаш тариқатини жиҳод аҳкомларидан излаган ва уни тиклаш учун жанг қилишни тариқат қилиб ушлаган кишилар хато қилишди. Чунки Росулуллоҳ давлат тиклашдан олдин мутлақо жанг қилмадилар, бошқача айтганда давлат тиклаш учун жангни тариқат сифатида ушламадилар. Балки Росулуллоҳ бундан қайтардилар ва шу нарсада маҳкам турдилар. Имом Бухорийнинг саҳиҳ тўпламида Хаббоб ибн Арат шундай дейди: Бир куни Росулуллоҳ каъбанинг салқинида тўнини ёстиқ қилиб ётган эканлар, биз у кишига Аллоҳдан биз учун ёрдам сўрамайсизми? Биз учун Аллоҳга дуо қилмайсизми? – деб шикоят қилдик. Шунда Росулуллоҳ айтдиларки:

«كَانَ الرَّجُلُ فِيمَنْ قَبْلَكُمْ يُحْفَرُ لَهُ فِي الْأَرْضِ، فَيُجْعَلُ فِيْهِ، فَيُجَاءُ بِالْمِنْشَارِ فَيُوْضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُشَقُّ بِاثْنَتَيْنِ، وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِيْنِهِ، وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيْدِ مَا دُوْنَ لَحْمِهِ مِنْ عَظْمٍ أَوْ عَصَبٍ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِيْنِهِ. وَاللهِ لَيُتِمَّنَّ هَذَا الْأَمْرَ حَتَّى يَسِيْرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ، لا يَخَافُ إِلاَّ اللهَ أَوْ الذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُوْنَ»

«Сизлардан аввалгилар даврида киши ушлаб келиниб, унга чуқур қазилар, сўнг шу чуқурга туширилиб, арра билан бошини ўртасидан иккига бўлиб ташланар эди. Аммо бу нарса уни динидан қайтаролмас эди. Темир тароқлар билар таралиб, гўшти билан суяги ажратиб олинарди. Бу нарса ҳам уни динидан қайтаролмас эди. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ бу ишни тамомига етказгай. Ана шунда Санъодан Ҳазрамавтга йўл олган отлиқ ҳеч нарсадан қўрқмай бемалол борадиган бўлади. У фақатгина Аллоҳдан ва қўйларини бўри еб кетишидан қўрқади, холос. Сизлар эса, шошяпсизлар». Ибн Касир тафсирида ибн Аббос айтади: Абдурраҳмон ибн Авф ва бир неча саҳобалар Маккада Росулуллоҳ ҳузурига келиб: Эй Аллоҳнинг Пайғамбари биз мушриклик пайтимизда ҳам азиз эдик, лекин имон келтиргач хор бўлдик, дейишди. Шунда Росулуллоҳ :

«إِنِّي أُمِرْتُ بِالْعَفْوِ، فَلاَ تُقَاتِلُوا الْقَوْمَ»

«Мен афв этишга буюрилдим, шунинг учун қавмга қарши жанг қилманглар» – дедилар. Ҳар икки ҳодисада ҳам айрим саҳобалар давлат тиклашга шошилдилар ва уни тиклаш учун Росулуллоҳ дан уруш қилишга рухсат сўрадилар. Росулуллоҳ эса, ҳар иккисида ва ундан бошқа ҳодисаларда ўз тариқатида мустаҳкам турдилар ҳамда ушбу тариқатдан у кишини қайтармоқчи бўлганлардан ғазабландилар. Росулуллоҳ нинг шу йўлда мустаҳкам туриши ва барча озорларни кўтариши бу ишнинг фарзлигига далилдир. Чунки усул қоидаларида шундай келади.

Тўғри, Халифаликни тиклаш ҳарбий кучга муҳтож, лекин бу куч уни тиклашга ҳаракат қилаётган жамоада бўлиши талаб қилинган эмас. Балки бу жамоа фақат сиёсий бўлиши лозим ва юқорида айтилган далиллардан бу нарса ёрқинлашди. Ҳарбий куч ушбу жамоага ёрдам берадиган кишиларда бўлиши шарт, токи улар ҳокимиятни қўлга олиб, Халифаликни тикласинлар. Ана ўшалар куч ва ҳимоя эгаларидирлар.

Росулуллоҳ нинг биринчи Исломий давлатни тиклашда юрган йўли мана шудир. У киши куч ва ҳимоя аҳлидан ёрдам сўраганлар. Улар атрофидаги минтақа воқесига кўра, давлат асосларини тамсил этишган. Шунинг учун Росулуллоҳ кучли қабилаларни Исломга даъват қилар ва улардан ёрдам сўрар эдилар. Шундай қилиб, бир қабила у кишининг муборак оёқларини қонга беласа, бошқаси тўсқинлик қилди, яна бири шарт қўйди. Росулуллоҳ эса, ўз йўлидан оғишмай Аллоҳ ваҳий қилган нарсада давом этдилар. У киши давлатни тиклаш учун саҳобаларини Маккага ёки бошқа қабилаларга қарши жанг қилишга буюрса бўлар эди. Чунки саҳобалар кучли ва Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайдиган жасур эдилар. Лекин Росулуллоҳ уларни бу ишга буюрмадилар, балки куч ва ҳимоя аҳлидан ёрдам сўрашда давом этдилар. Аллоҳ Таоло у кишига ансорларни йўлиқтирди, Мусъаб ибн Умайр Мадинада Росулуллоҳ юклаган вазифани уддалагач, ансорлар Пайғамбар \га иккинчи байъатни беришди. Аллоҳ Таоло Мусъаб ибн Умайрни Исломга ёрдам берадиган куч аҳлига йўлиқтирганидан ташқари у Мадинанинг ҳар бир уйига Исломни олиб кирди ва Ислом ҳақида раъйи омни пайдо қилди. Ансорлар байъати билан раъйи ом бирлашди, сўнг Росулуллоҳ Мадинада соф байъат орқали Исломий давлатни тикладилар.

Росулуллоҳ давлат тиклаш йўлида Макка ва унинг ташқарисидаги ҳокимлар томонидан кўп қаршиликларга учрадилар. Улар Росулуллоҳ ни ўз йўлидан буриш учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Масалан, Маккада Қурайш кофирлари у киши даъватини тўхтатиши эвазига мол дунё таклиф қилишди. Шунингдек, бир йил Аллоҳга ва бир йил уларнинг илоҳларига ибодат қилиш, яъни ўзаро бошқарувни таклиф қилишди. Лекин Росулуллоҳ ўз мабдасидан воз кечишга кўнмадилар. Макка ташқарисида эса, қабилалардан бири ёрдам қилиш эвазига у кишидан кейин бошқарув уларнинг қўлига ўтишини шарт қилишди. Росулуллоҳ  эса:

«إِنَّ الْأَمْرَ للهِ، يَضَعُهُ حَيْثُ يَشَاءُ»

«Бу иш Аллоҳники, уни Ўзи хоҳлаганига беради», деб кескин рад этдилар. Яна бир қабила мукаммал бўлмаган бошқарувни таклиф қилди. Шунда Росулуллоҳ : «Бу ишга унинг барча жиҳатларини иҳота қилган кишигина яроқли бўлади» деб, уларни ҳам рад этдилар.

Бугун бир неча йиллар ўтди, султон Қуръондан ажралди ва жамиятимиз янги алоқалари туфайли ғайриисломий жамиятга айланди. Чунки мустамлакачи кофир бир неча йиллар олдин Халифаликни қулатди ва уни тарқоқ давлатчаларга айлантирди. Бу давлатчалар бошқарувда ботил ақидага таянади. Шунингдек, улар кофир ва малай ҳокимлар зулми остида эзилмоқда. Улар туфайли исломий ҳаётимиз парчаланди ва оламий юришимиз тўхтади.

Мусулмонлар Халифаликни парчалаб, очиқ куфрни намоён қилган кишига қарши туришда бепарволик қилишди ва ўша кундан бошлаб юртларимизда исломий бошқарув тўхтади. Шунинг учун ҳолатимиз Росулуллоҳ ва саҳобаларнинг ҳижратдан олдинги Маккадаги ҳолатига ўхшаб қолди. Демак, бошидан бошлашимиз, Росулуллоҳ нинг тариқатидан юришимиз, Халифалик давлатини қайта тиклашимиз ва аввалги ғояни амалга оширишимиз лозим. Шунда тўхтаб қолган исломий ҳаётни қайта бошлаймиз, тўхтаб қолган оламий юришимизни давом эттирамиз. Шунда барча ишлар илгаридагидек давом этади.

Бу – Умматнинг бугунги вазифасидир. Чунки у Исломни сақлаши ва татбиқ қилиши вожиб. Уммат салтанат соҳибидир, бошқарув ёки Халифаликка Уммат орқали эришилади. Охирги пайтларда Уммат бошқа халқлар орасида обрў-эътиборини ва Ислом давлати оламдаги етакчилик марказини йўқотгани учун Умматга ички ва ташқи заифлик омиллари сизиб кирди. Шунинг учун Халифалик қулатилганидан кейин аксарият исломий ҳаракатлар Исломни ягона исломий тариқат, яъни Халифаликни тиклаш орқали қайтариш мумкинлигига ақли етмади. Улар турли йўлларга юришди, бир неча марта йўлини алмаштиришди, лекин ягона тариқатдан узоқ бўлгани учун на ўзгартиришга ва на тараққиётга эришишди.

Мусулмонлар бошқа халқлар устидан гувоҳ Уммат бўла туриб, уларнинг давлатлар ҳақидаги тушунчаси беъмани даражага тушиб кетди. Улар Фаластинни озод қилиш ўрнига музокаралар ўтказиш билан овора бўлиб қолишгани каби, Аллоҳнинг шариатини ҳам алмаштиришди. Улар ўзлари хоҳлаётган давлат ҳақидаги тушунчалари шунчалик бузилганки, уларнинг давлатлари душманлари бўлмиш мустамлакачи кофир бошқарувига бўйсунади. Фаластин ва Ғазо каби давлатчалари энг манфур халқ бўлмиш яҳудийларга бўйсунади. Яна бир неча гуруҳлар Шомда Уммат салтанатини босиб олган босқинчи билан урушаётганини топасиз. Лекин улар ҳам салтанатни босиб олиб, гарчи Уммат фарзандларини ўлдираётган бўлса-да, Умматга Ислом Халифалиги тиклагани ҳақида даъво қилмоқда. Яна бири ўзининг ҳарбий жамоасини сиёсий амирлик ҳисоблаётган бўлса, бошқаси Халифалик давлатини дилларда тиклашга ҳаракат қиляпти ва агар дилларда тикласалар воқеий ҳаётда тиклаган бўламиз деб даъво қилмоқдалар. Шундай қилиб биз хасислар дастурхонидаги етимдан ҳам бечора аҳволга тушиб қолдик.

Исломий ҳаракатлар тун қоронғулиги кетиб, тонг яқинлашган экан ҳамда юртларида қўзғолонлар бошланган экан, ўтган ишлардан сабоқ олмоғи, асосий масалага эътибор қаратмоғи ва Халифалик давлатини тиклаш учун тез суратда Пайғамбарлари тариқатини ўрганмоғи лозим. Хусусан бугун Қуръон улар орасида тиловат қилинмоқда, мустамлакачи кофир эса унинг фарзандларини қийнамоқда. Бунинг ортидан Умматнинг фасод аҳволда экани, хатолар кўплиги ва программаси йўқлиги фош бўлмоқда. Шунинг учун Уммат сабоқ олиш, изланиш ва текшириш орқали Исломга шўнғиши лозим. Шунда у Исломий Умматни Ғарб чангалидан озод қиладиган, йўқотган исломий ҳаётининг фирдавси бўлган Халифалигини қайтарадиган, кучини жамлайдиган, уйқусидан уйғотадиган, лойиҳасини тиниқлаштирадиган, иш тизгинига эга қиладиган ҳамда Уммат ва атрофдаги оламни қутқарадиган ғалабага эришади.

Ажабланарли жиҳати шундаки, бу ҳаракатлар нима учун ғалабага эришмаяпти? Нима учун Пайғамбарлари кўрсатиб берган шаръий Халифалигини тиклаш тариқатини билишмаяпти? Ахир улар намоз ўқимоқчи бўлган киши намоз далиллари ва аҳкомларини ўрганиши лозимлигини, жиҳод қилмоқчи бўлган киши жиҳод далиллари ва аҳкомларини ўрганиши лозимлигини ҳамда тижорат қилмоқчи бўлган киши савдо, ширкат ва ижара далиллари ва тижорати учун зарур нарсаларни ўрганиши лозимлигини билишадику. Халифаликни тиклашни хоҳлаётган жамоа унинг тариқатини ўрганиши лозим. Намоз шаръий далиллар белгилаб берган сўзлар, феъллар ва махсус ҳаракатлар орқали тўла бўлганидек, Халифалик тиклаш жараёни ҳам шу тарзда амалга оширилади. Биласизки, намознинг бирор рукнига путур етиши уни бузади ва савобини йўқ қилади. Бир аъробий Пайғамбаримиз олдида намоз ўқиган эди у киши аъробийга: «Намозингни қайта ўқи, чунки сен намозни адо қилмадинг» – дедилар. Намозини бузган кишининг ҳукми намозини адо қилмаган кишининг ҳукми билан бир хилдир. Чунки намозини бузган киши уни шаръий йўл билан адо этмади ва унинг феъли гўё бажарилмагандек, унга ҳеч қандай савоб йўқ. Халифаликни тиклаш тариқатини бузганнинг ҳукми ҳам шу кабидир.

Агар Росулуллоҳ Мадинада тиклаган биринчи давлатда ибрат сифатида кўрсатиб берган нарсани ўрганадиган бўлсак, қуйидагиларни мулоҳаза қилиш мумкин: Биринчидан: Росулуллоҳ давлат бошқарувини мустақил бошқарув қилдилар. Чунки давлат бошқарув борасида иш тизгинини ушлаб турган Авс ва Хазраж қабиласидан иборат мусулмонлар кучига таянар эди. Бу нарса иккинчи Ақаба байъатида уларга қўйган шартдан кўриниб турарди. Росулуллоҳ уларга ва ортидаги Мадина аҳлига кафил бўладиган ўн икки етакчини тайинлашларини талаб қилган эдилар. Токи, уларнинг юртлари аҳолиси янги давлатга рози экани ва қарши эмаслигини таъминласинлар. Ўз навбатида улар Росулуллоҳ ни Мадинага боришларини талаб қилишди. Росулуллоҳ шу орқали ўз давлати учун мустақил бошқарув ва якдилликни кафолатладилар.

Иккинчидан: Росулуллоҳ давлат хавфсизлигини мусулмонлар хавфсизлигига боғлади. Мусулмонларнинг ҳарбий кучи орқали давлат ва Уммат ҳимояси рўёбга чиқадиган бўлди. Бошқача айтганда, давлатда ички ва ташқи хавфсизлик ўрнатилди. Росулуллоҳ иккинчи ақаба байъати орқали мустақил бошқарувни ўрнатганларидан кейин саҳобаларга: «Аллоҳ Таоло сизлар хотиржам бўладиган ҳижрат диёрини ато этди», – дедилар. Росулуллоҳ ва муҳожирлар учун ҳижрат орқали мустақил хавфсизлик рўёбга чиқди. Бу нарса Мадина халқининг хурсандчилик билан кутиб олиши ҳамда Мадина яҳудийлари, мушриклари ва Абдуллоҳ ибн Убайнинг Ислом салтанатига бўйсунишида яққол кўринди.

Учинчидан: Росулуллоҳ Мадинаи Мунавварага кирган ондан бошлаб Исломни тўлиқ ва автоматик тарзда татбиқ қилдилар. Чунки У киши масжид барпо қилдилар ва бу масжид ибодат ва бошқарув марказига айланди. Шунингдек, одамларнинг алоқаларини тартибга келтириш ҳамда улар устидан ҳукмрон бўлган давлатларининг ҳақиқати ва низомларини белгилаб бериш учун уларга конституцияни эълон қилдилар. Мусулмонлар орасидаги амалий биродарлик ва жамиятдаги иқтисодий мувозанатни рўёбга чиқариш учун муҳожир ва ансорларни ўзаро биродар қилдилар. Росулуллоҳ шу билан юртни идора қиладиган ва ҳаётнинг барча жиҳатларини назорат қиладиган барқарор муассаса ва жиҳоз орқали бошқарувни тўла қўлга олдилар. Чунки давлат ижроий вужуддир.

Тўртинчи: Росулуллоҳ ансорлар билан шундай битим туздики, унинг тақозоси билан Мадинада Исломий давлатни тикладилар. Улар билан битим рукнлари ва шаръий шартлари бўлган Халифалик битимини туздилар. Ушбу битим тўғри ва натижали, бошқача айтганда шаръий аҳамиятга эга соф битим бўлди. Шаръий сифатларга эга икки битим тузувчининг мавжуд бўлиши шаръий битим рукнларидандир. Шаръий битимки, битим тузувчи икки тарафнинг розилигини тамсил этади. Шундай экан, бугун Уммат аҳли ҳал вал ақд номли битим тузувчилар, яъни байъат берувчиларни тамсил этса, иккинчи тарафдаги битим тузувчи яъни халифа бўлишни хоҳловчи (байъат қилинадиган) шахсдир. Агар шу икки тараф белгиланган шаръий шартларни тўла эгалласа Халифалик битими тўғри бўлади. Аммо Халифа бўлишни хоҳловчи (байъат бериладиган) шахсда бир неча шартлар тўла бўлиши лозим. Яъни унда ҳеч бўлмаганда инъиқод шартлари топилиши шарт. Аммо халифага байъат берадиганлар юрт аҳлидан бўлиб, одамларнинг розилигини гавдалантирадиган ва уларни якдил қилишга қодир бўлган кишилар бўлиши керак. Мадиналик ансорлар худди шу сифатларга, яъни одамларнинг розилиги ва якдиллигини гавдалантирадиган иш эгалари эдилар. Шунингдек, улар Росулуллоҳ олдида одамлар устидан кафил эдилар ҳамда Росулуллоҳ ни ҳақиқатда танир эдилар. Шунинг учун улар томонидан бўлган байъат дуруст байъат бўлди. Аммо унинг устида битим тузилаётган нарса бошқарув низоми бўлиб, икки битим тузувчи ўртасида унга амал қилиш бўйича битим тузилади. Икки битим тузувчи ёки Халифалик битимига байъат қилувчилар давлат дастури ва низомларини белгилашда ўзаро рози бўлишлари лозим. Халифалик битимида умумийлик кифоя қилмайди. Бунинг сабаби икки ишда кўринади:

Биринчиси: Давлат ва судни бошбошдоқликдан ҳамда қонунчилик манбасини, шунингдек ижтиҳод тариқатини билмасликдан келиб чиққан ижтиҳодларнинг кўплиги туфайли пайдо бўладиган ҳукмлардаги қарама-қаршиликдан сақланиш учун.

Иккинчиси: Умматнинг давлатга нисбатан вожиб вазифаси бор, яъни кузатиш ва муҳосаба қилиш, ўша вазифасини адо қилиши учун имконият яратиш. Бу нарса давлат Исломни чиройли татбиқ қилиш ва ҳаётдаги йўлида чиройли давом этишини таъминлайди.

Ансорлар Росулуллоҳ билан бошқарув битимини тузишдан олдин, Ақаба байъатидаёқ у киши билан нима устида байъат қилишаётганини аниқ билишган эди. Кейинроқ саҳобалар ҳам Усмон ва Али Gларга шарт қўйишар экан, унинг устида битим тузилаётган нарса ёрқин бўлишига қаттиқ туришди. Ўшанда саҳобалар иккисидан бирига битим жорий бўлиши учун уларга бошқарувда ўзларидан олдинги икки халифанинг минҳожига юришни шарт қилишган эди. Чунки одамлар учун зарур бўлган бошқарув низомининг асосларини билмаслик давлат, жамият ва Умматга зарар келтиради. Шунинг учун дастури, минҳожи ва ижтиҳод йўли номаълум бўлган киши билан Халифалик битими тузилмайди.

Исломий Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилаётган жамоат уни тиклашда Росулуллоҳ тариқатига эргашиши вожибдир. Шунингдек, бу жамоа уни тиклаш учун белгиланган бевосита амалларни бажариши вожиб ва унга хилоф иш тутиши ҳаромдир. Чунки Ислом давлати фақат ўзининг шаръий йўли орқали тикланади.

Исломнинг давлат тиклашдаги тариқатини қуйидаги ишларда қисқача баён қилиш мумкин:

Биринчидан: Жамоат даъватни Исломий Умматга таъсирли қилиб олиб чиқиши лозим, токи Умматда Исломий давлат, унинг дастури ва шариати ҳақида ваъйи омдан келиб чиққан раъйи ом вужудга келсин. Шунда давлат Умматнинг кучли талабига айланади. Росулуллоҳ Мадинада худди шундай қилдилар, чунки у киши Мусъаб ибн Умайрни Мадина аҳлига юбордилар. Мусъаб уларга белгиланган исломий лойиҳани олиб борди ҳамда уларни ўзига нисбатан қаноат ҳосил қилишлари, унга ва даъватига эргашишлари учун уларни даъват қилди.

Юқоридагилардан аён бўладики, жамоатнинг одамларга турли қуруқ шиорларни ҳамда Умматнинг давлат, жамият ва ҳаётдаги муаммоларига ечим бера олмайдиган жузъий фикрларни тақдим этиши кифоя қилмайди. Бунинг сабаби шуки, салтанат Умматникидир, Уммат Исломни сақлаш ва уни ҳаётда татбиқ қилишдан жавобгардир. Халифа эса, бошқарувда ундан ўринбосар. Шунинг учун Уммат ўзи ўринбосар қилаётган кишини билиши ва уни танлаши учун даъватига рози бўлиши лозим. Умматнинг ихтиёрисиз ҳамда унинг ўзи ва дастурига розилигисиз келган султон шаръий султон эмас. Бу султон гарчи Ислом билан бошқараётган бўлса-да, Уммат унга рози бўлмагани учун бошқарув билан шуғулланиши жоиз эмас. Бу шахс бошқарувдан кетиши вожиб. Чунки Росулуллоҳ шундай дейдилар:

«عَلَى الْيَدِ مَا أَخَذَتْ حَتَّى تُؤَدِّيهِ»

«Агар киши бир нарсани ноҳақдан олган бўлса, қайтаргунича ундан жавобгар». Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар»  [Ҳуд 113]

Иккинчидан: Жамоат юртдаги армия қўмондонлари каби куч ва ҳимоя марказларидаги нусрат аҳлини излаши керак, токи ўз юртидаги зарарли ҳокимлар томонидан босиб олинган салтанатни қайтариб олсин. Чунки Росулуллоҳ кучли қабилаларни изладилар ва гарчи кучи етса-да на Макка аҳли ва на бошқа кичкина қабилаларни бу ишга чорламадилар. Балки ансорларга йўлиққунича озорларга қарамай, нусрат сўрашда давом этдилар. Шунга кўра, Халифаликни тиклашга ҳаракат қилаётган ҳар бир жамоа учун ушбу йўлдан бориш вожиб бўлиб қолди.

Учинчидан: Жамоат Уммат ичидаги муфаккир ва таниқли кишилар орасида фаолият қилиши лозим. Токи, уларни ўзига ва ўзи даъват қилаётган исломий лойиҳага жалб қилсин. Росулуллоҳ Макка етакчиларини Исломга чақирдилар ва кичкина қабилаларга хитоб қилдилар. Лекин улардан нусрат сўрамади.

Тўртинчидан: Жамоат бошқарувни қўлга олгач, Умматга ўзи олган байъат, байъат қилинган халифа ва улар орқали байъат боғланган кишилар ҳақида эълон қилади. Шунингдек, етакчилар ва таниқли кишиларни мусулмонлар халифасига байъат беришини талаб қилади. Токи, байъат мустаҳкамлансин ва давлатни қўллаб-қувватлаш таъминлансин. Ана ўшанда Уммат ва уни тамсил этаётганлар босиб олинган салтанатини қайтариб олганидан кейин Халифаликни тиклайди. Шунингдек, ғолиб жамоат Умматга ўзлигига қайтишини таъминлайди, Уммат томонидан ўринбосар бўлаётган киши ҳамда ўринбосар қилаётганлар ҳақида унинг розилиги ва маслаҳати олинади. Бу ишлар барқарор шаръий асосга кўра олиб борилади.

Мавзуимизни якунлар эканмиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилаётганларга айтамизки, Халифалик тиклаш тариқати мана шудир. Мана шу йўлдан юринг, Пайғамбаримиз изидан боринг. Йўлдаги қийинчилик ва қурбонларнинг кўплигидан алданиб қолманг. Билингки, Халифалик айримлар уни хунук кўрсатишга ҳаракат қилишса-да, у хунук кўрсатишга қарши исён қилади. Уларнинг ҳаракатлари пучга чиқди. Яқинда тикланажак рошид Халифалик хунук кўрсатишларидан пок ва сохталашларидан юксакдир. Уни маккорларнинг ҳийласи ва шафқатсизларнинг шафқатсизлиги тўхтата олмайди. Чунки Уммат қалбида илдиз отган ҳамда ўзларини Аллоҳ йўлига тиккан раббоний кишилар унинг байроғини кўтармоқда. Улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тикламагунича шундай давом этадилар.

Халифалик тиклашнинг шаръий тариқати мана шудир, фақат мана шу тариқатга эргашиш вожиб. Чунки феъллардаги асллик шаръий ҳукмга боғланишдир. Бундан бошқа йўлга юриш мусулмонларнинг ҳаракатини зое кетказади. Балки бу мустамлакачи кофирлар ва уларнинг исломий юртлардаги малайлари нуфузини мустаҳкамлайди. Ҳақиқат мана шу, ҳақиқатдан кейин фақат залолат бор. Фаолият қилаётганлар мана шу йўлда фаолият қилсинлар.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ﴿٤﴾ بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ﴿٥

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»  [Рум 4-5] 

Абдуллоҳ Қози – Яман

Total Views: 150 ,

Добавить комментарий

Нафақат газга, ҳатто ўтин сотиб олишга пуллари йўқ

Нафақат газга, ҳатто ўтин сотиб олишга пуллари йўқ Мамлакатнинг энг...

Закрыть