Ироқ сайловлари ва коррупциячилар кураши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқ сайловлари ва коррупциячилар кураши

Ироқ сайлов комиссияси 2021 йил 11 ноябрда овозларни қўлда санаш якунланганини ва натижалар 2021 йил 10 октябрда бўлиб ўтган электрон овоз бериш билан бир хил чиққанини эълон қилди. Шу тариқа, парда кўтарилиб парламент сайловлари натижаси маълум бўлди, унга кўра, энг кўп ўринни 73 овоз билан Садр блоки олган. Кейин 65 ўринни курд партиялари, 38 ўринни Муҳаммад Ҳалабусийнинг «Тақаддум» блоги, 37 ўринни Давлати Қонун коалицияси олган. Қолган блоклар 2018 йилда қўлга киритган кўрсаткичларга нисбатан кўп ўринларни йўқотишган.

Жорий ой мобайнида ютқазган блоклар, айниқса, Халқ сафарбарлиги кучлари сайлов натижаларига норозилик билдирди. Халқ сафарбарлиги кучлари овозлар ўғирланганини айтиб, норозилик намойиши уюштирди, ҳатто Ҳазро минтақасига ёриб киришга ҳам уринди. Фатҳ коалицияси раҳбари Ҳодий Омирий сайлов натижаларига норозилик билдириб, «биз оқибати қанчалар қимматга тушмасин, бундай сохта сайлов натижаларига рози бўлмаймиз», деди. (shafaq.com, 2021 йил 12 октябр). Ҳизбуллоҳи Ироқий отрядининг хавфсизлик бўйича расмийси Абу Али Аскарий ҳам сайлов натижаларига нисбатан ўз норозилигини билдирди. Қайс Хазаълий эса, қўлда санаш ва саралаш борасида сайловга ўз таъсирини ўтказганликда БМТни айблаб, «БМТ вакиласи сайловларда бетараф позицияда турмади», деди. Гарчи у «барча сиёсий оқимларни ўз ичига олиш учун кўпчилик бўлмаган консенсус ҳукумат тузилиши эҳтимоли кўпроқ», деб айтган бўлса-да, бироқ сиёсий жарайонни бойкот қилиш нияти борлигини билдирди.

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котибаси Жен Псаки «Биз Ироқ ҳукуматини сайловларни эрта ўтказишга оид берган ваъдасини бажаргани билан табриклаймиз», деди.

Шубҳасиз, бу сайлов натижаларига нисбатан норозилик биринчи навбатда, шиа партиялари билан Халқ сафарбарлиги кучларининг ўзаро келишуви асосида бўлди. Улар сайловчилар овозининг манипуляция қилиниши сабабли кўплаб овозларни йўқотганларини билдиришди.

Афтидан, Халқ сафарбарлиги кучлари сайлов натижаларига кўп ўринларни йўқотганлиги учун норозилик билдираётгани йўқ. Чунки Аммор Ҳаким блоги атиги 4 ўринни олди, ҳолбуки, 2018 йилги сайловларда 40 ўринни олган эди. Шунга қарамай, сайлов натижаларига норозилик билдирмади. Аммо Халқ сафарбарлиги кучлари эса, Муқтадо Садрнинг 2021 йил 10 ноябрдаги баёнотидан зарба еди. Ўшанда Садр электрон ҳисоблаш натижаси эълон қилиниб, ўз блогининг ғолиб бўлиши ортидан бундай деган эди: «Қурол-яроғлар давлат қўлида бўлиши ва бу доирадан ташқарида ишлатилиши тақиқланиши лозим. Халқнинг ўғирлаб кетиш, қўрқитиш ва давлат ҳайбатини синдириш билан шуғулланаётган кучларсиз, босқинчилик ва террорсиз тинч яшайдиган вақти келди». (Ироқ фазовий ва бошқа телеканаллари, 2021 йил 11 октябр).

Муқтадо Садрнинг бу баёноти, хусусан унинг «кучлар», деб айтган гапи Халқ сафарбарлиги кучларига тарсаки бўлди. Чунки Садр бу блокни тарқатиб юбориш тарафдори. Маълумки, бу кучлар Эрон томонидан маблағ ва қурол билан қўллаб-қувватланаётган ҳамда Ироқ ҳукуматида ўринларга эга бўлган ўнлаб қуролли гуруҳлардан иборат. Бу кучлар Халқ сафарбарлиги номи остида расмий жангариларга айланиб, Ироқнинг (Курдлар минтақасидан ташқари) барча минтақасига тарқалган. У давлат доираларига ва қўшни давлатлар билан бўлган чегара божхоналарига аралашади ҳамда қамоққа олиш, қатл қилиш, сургун қилиш, ер ва мулкларни босиб олиш билан шуғулланади, юртдаги савдо-сотиқ соҳасини назорат қилади.

Шунинг учун ҳам сайлов натижалари эълон этилгандан бошлаб, ушбу сатрлар ёзилган вақтга қадар Халқ сафарбарлиги блоги аъзолари норозилик намойишлари орқали кучли реакция билдириб келишмоқда.

Уларни кўпроқ қўзғаган нарса Муқтадо Садрнинг айни блокнинг ролини қисқартириш тўғрисида твиттер орқали берган баёноти бўлди. зеро, у ўз баёнотида «Сохтакорлар итоат қилишлари ва юртни анархияга етаклашни бас қилишлари шарт», деди.

Муқтадо Садр парламент коалициялари таъсис этиш ва ҳукумат тузишга тайёргарлик кўриш масалаларини бошқа блоглар билан муҳокама қилиш учун Ҳусайн Азорий раислигида комиссия тузди.

Шубҳасиз, Муқтадо Садр ўзининг бу баёноти билан АҚШнинг Ироқдаги сиёсатига мос равишда қурол-яроғни давлат қўлига ўтказди. Чунки Америка Халқ сафарбарлиги ролини қисқартириб, унинг қуролли кучларини обрўсизлантирмоқчи. Унинг бу нияти бир йилдан кўпроқ вақт олдин Сулаймоний ва муҳандисга суиқасд қилган вақтдан буён маълум. Бу ишга Эрон ҳам розига ўхшайди. Масалан, Эрон Инқилоб кучлари раҳбари Исмоил Қооний Ироққа икки марта сафар қилди. Биринчи 2021 йил 11 октябрда сайлов натижалари эълон қилиниши биланоқ келган бўлса, иккинчи марта 2021 йил 7 ноябрда бош вазир Мустафо Козимийга суиқасд қилиш уринишидан бир неча соат кейин келди. У ўз сафарлари чоғида юқори лавозимдаги ироқлик расмийлар билан учрашиб, вазиятни юмшатишга чақирди.

Ироқда 2003 йилдан буён бўлаётган ҳар бир сайловдан кейин парламент ўринлари учун кураш кучаймоқда. Бунга бутун мамлакат анархияга учрагани ҳамда молиявий ва маъмурий коррупция сабабли барча давлат идораларининг вайрон бўлиши сабабдир. Зеро, давлатнинг барча доиралари ва парламентидаги мансаб халқ молини ва юрт бойлигини ўмаришга восита бўлиб қолди. Юрт ресурсларига эга чиқаётган бу коррупциячи элитанинг қўллаб-қувватловчиси Халқ сафарбарлиги кучлари бўлиб қолди. Шунинг учун биз уларнинг мансаб учун ақлдан озган ҳолда итдек курашаётганини, бунинг бадалини мазлум ва мағлуб халқ тўлаётганини кўряпмиз. Одамлар давлатнинг ҳар бир бўғимидаги бу аҳволни кўриб, қўлларидан ҳеч нарса келмаяпти, фақат ҳар нарсадан олий ва ҳар ишга қодир Аллоҳга дуо қилиб, босқинчи Америка ва унинг узун қўли бўлмиш Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда бўйинларига миниб олган бу ёвуз ҳукмдорлардан қутқаришини сўрамоқдалар.

Аслида, одамлар манфаатига ғамхўрлик қилишни ва давлат муассасаларини идора этишни истаган киши уларнинг манфаатини ғамхўрлик билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоғи даркор. Давлат қурилиш ва ободонлаштиришда, жамиятдаги ҳар бир шахс учун турмуш шароитини яхшилаб беришда ресурсларидан фойдаланмоғи, ўзида Росулуллоҳ ﷺнинг

«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан жавобгардир», деган сўзларини акс эттирмоғи даркор.

Аммо бутун исломий юртларда куфр қонунлари татбиқ қилинаётган бир пайтда буни қандай амалга оширилади?! Зеро, Аллоҳнинг шариати татбиқ қилинмагунича Уммат манфаатларига ғамхўрлик қилишнинг имкони йўқ. Аллоҳнинг шариатини эса, инсонлар устидан бузғунчи демократия билан эмас, балки Китобу суннатдан ишлаб чиқилган Ислом аҳкомлари билан ҳукм юритувчи давлат раҳбарлари татбиқ этадилар.

Эй мусулмонлар!

Кофир давлатларга тобелик қилишни ва куфр қонунлари билан ҳукм юритишни ўзларига муносиб кўраётган бу коррупциячи ҳукмдорларни ағдармагунингизча, нажот топмайсиз. Бас, зиммангиздаги вазифа хорижий элчихоналар эшиги олдида ялиниб-сарғайиб, кофирдан меҳр кутиш ўрнига, ўзингизнинг умматлар ўртасидаги энг кучли мақомингизни қайта тиклаб, яна ҳайбатли Умматга айланишдан иборат. Зотан, Аллоҳ Азза ва Жалла бизга бундай кофир мустамлакачилар ва уларнинг малайларига ҳаргиз итоат қилмасликка буюрган.

Роя газетасининг 2021 йил 17 ноябр чоршанба кунги 365-сонидан

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

Фаластин маъмурияти одамларни қашшоқлик ва муҳтожликларини янада орттирмоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фаластин маъмурияти одамларни қашшоқлик ва муҳтожликларини...

Закрыть