Ироқда охирги икки ойда норозилик намойишларида 460 дан ортиқ одам ҳалок бўлган

Ироқда охирги икки ойда норозилик намойишларида 460 дан ортиқ одам ҳалок бўлган

Ироқ Мустақил инсон ҳуқуқлари олий комиссариати мамлакат бўйлаб охирги икки ойда норозилик намойишларида камида 460 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Комиссариат аъзоси Али Беятлининг ижтимоий тармоқда билдиришича, намойишларда 17 400 киши турли даражада жароҳат олган. Шунингдек, у Ироқнинг нозик даврни бошидан кечираётганини ва намойишчиларнинг ғазаби бош вазир Абдулмаҳдийнинг истеъфоси билан тиниб қолмаслигини таъкидлади.

БМТнинг Ироқдаги кўмак миссияси сешанба кунги баёнотида норозилик намойишларида 400 дан зиёд киши ҳалок бўлганини ва 19 минг киши яраланганини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ироқда 1 октябрь куни ишсизлик ва коррупцияга қарши аксиҳукумат намойишлари бошланди. Намойишчиларнинг талаби билан мамлакат бош вазири Одил Абдулмаҳдий 29 ноябрь куни истеъфо беришга мажбур бўлди.

Total Views: 204 ,

Добавить комментарий

Францияда пенсия ислоҳотлари туфайли норозилик намойишлари бошланди

Францияда пенсия ислоҳотлари туфайли норозилик намойишлари бошланди Ўқитувчилар, жамоат транспорти...

Закрыть