Қирғизистоннинг йирик бозорларида савдогарлар намойиши бўлиб ўтмоқда
Қирғизистоннинг йирик бозорларида савдогарлар намойиши бўлиб ўтмоқда
Бозорларда назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишга қарши митинглар нафақат Бишкекда, балки Ўш, Талас ва Қоракўл шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Маҳаллий бозор савдогарлари солиқ тўловларини ўзгартиришга қарши. Улар расмийлардан патент бўйича ишлашни давом эттиришга рухсат беришларини сўрамоқда.
30 ноябрь куни мамлакат пойтахтидаги “Дордой” бозори ва Ўш вилоятидаги “Қорасув” бозорида митинг бўлиб ўтган.
1 декабрда Бишкекда “Оламедин” бозорида ишлаётган тадбиркорлар, шунингдек, “Орто-Сай” ва “Мадина” бозорлари ишчилари митинг ўтказди.
Маълумот учун, 2024 йил 1 январдан Қирғизистонда савдо фаолияти учун патент бекор қилинади. “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари алоҳида солиқ режимига ўтмоқда. Унда мазкур бозорларда назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги, солиқ миқдори товар айланмасига боғлиқ бўлиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолда, савдо фақат бозор ичида мумкин бўлади.