Қирғизистонлик фаоллар юз таниш камераларидан ёппасига фойдаланишга қарши чиқишмоқда

Қирғизистонлик фаоллар юз таниш камераларидан ёппасига фойдаланишга қарши чиқишмоқда

Таркибига ҳуқуқ ҳимоячилари ва жамоатчилик фаоллари кирган фуқаровий назорат қўмитаси юз таниш камераларидан ёппасига фойдаланишга қарши мораторий жорий этишга чақирди.

Фаолларга кўра, ватандошлар устидан ёппасига кузатув ўрнатилиши инсон ҳуқуқлари ва ҳаётига керагидан ортиқ аралашишдир.

Қўмита аъзоси Динара Ўшурахунова фикрича, ватандошлар хавфсизлигини ва камера билан ишлаш методларини таъминламасдан туриб, бу каби камераларни ишга тушириш тўғри эмас.

“Суд тизимида коррупция гуллаб-яшнаётгани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятлар содир этаётгани, жиноятчилар билан ҳамкорлик қилаётганига оид ҳолатлар барчага маълум. Ким билади, бу вазиятда олти миллион қирғизистонликка оид маълумотлар қай мақсадда ишлатилади?”дея савол ташлайди Ошурахунова.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда юз таниш камералари ўрнатилаётгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Хитой давлат компанияси ўз ҳисобидан жорий этаётган мазкур тизим фаолиятини бошлаб бўлган. ИИВга кўра, Бишкекда ҳаммаси бўлиб мингта камера ўрнатиш режаланган.

Total Views: 22 ,

Добавить комментарий