Қирғизистонлик фаоллар Атамбаевни коррупцияда айблашмоқда

Қирғизистонлик фаоллар Атамбаевни коррупцияда айблашмоқда

Қирғизистонлик фаоллар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни коррупцияда ва мамлакат қарзининг икки баробар кўпайишида айблашмоқда. Уларнинг фикрича, бош прокуратура Атамбаевга нисбатан жиноий иш қўзғатиши лозим. Бу ҳақда матбуот анжуманда фаоллардан бири Таалайбек Жумадилов айтиб ўтди. Унинг айтишича, бош прокуратура “Коррупция” моддаси бўйича Атамбаевга нисбатан иш қўзғашга тўлиқ ҳуқуққа эга. 

“У ҳокимият тепасида бўлган вақтда ташқи қарз икки баробарга ошган. Биз давлатимизни бой бермоқдамиз. Агар чоралар кўрилмаса, унда истиқболда давлатчилигимизни йўқотамиз”, деб айтган Жумадилов.

Матбуот анжуманнинг яна бир иштирокчиси Абдумалик Мирзаевнинг айтишича, “Қирғизистонда энг коррупциялашган давлат қурилган. Қирғизистоннинг амалдаги президенти  Сооронбай Жээнбеков айтилган фактларга эътибор қаратиб, тегишли чоралар кўриши лозим”.

Total Views: 1563 ,

One thought on “Қирғизистонлик фаоллар Атамбаевни коррупцияда айблашмоқда

  • 23.05.2018 at 16:38
    Permalink

    Аллох сен золим Атамбаевни хор килсин !!!

    Бу бадбахт президент булгандан сунг жуда куп мусулмонга зулим килди !!!

    Бу золим жуда куп мусулмон эркак ва аёлларни камади !!!

    Бу золимни камаш керак ва молларини мусодара килиб давлатни карзларини ёпиш керак !!!

    Reply

Добавить комментарий

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви кейинроққа қолдирилиши мумкин

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви кейинроққа қолдирилиши мумкин АҚШ...

Закрыть