Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси 60 гектарга кенгайтирилади

Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси 60 гектарга кенгайтирилади

Россия ва Қирғизистон республика ҳудудида Қўшма рус ҳарбий базасининг ҳолати ва мақоми тўғрисидаги 2012 йилги келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Протокол матнида майдони ва ижара ҳақининг ошиши кўрсатилган. Ҳужжат Россия Президенти Владимир Путиннинг Бишкекка ташрифи чоғида имзоланган.

Аввалроқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков таъкидлаб ўтганидек, протоколда базанинг ишлашига фойда келтирадиган хусусиятлар мавжуд. Протокол баённомасига кўра, нафақат Россия ҳарбий объектларининг ер майдони қарийб 60 гектарга ошган, бунга мутаносиб равишда базани ижарага бериш қиймати ҳам йилига 291,5 минг долларга (деярли 4,8 миллион долларгача) оширилган.

Шартнома, шунингдек, «учувчисиз ҳаво аппарати» ва «учувчисиз авиация тизими» каби тушунчалар мавжуд.

Россия томонидан протоколга имзони Мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Фомин қўйган. Сўнгра, икки давлат президентлари Владимир Путин ва Сооронбай Жеенбековлар иштирокида Бишкекда ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.

Total Views: 255 ,

Добавить комментарий

Хитой АҚШнинг Тайвань бўйича қароридан ғазабда

Хитой АҚШнинг Тайвань бўйича қароридан ғазабда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги...

Закрыть