Қирғизистонда туристлар учун «турист паспорти» жорий этилади

Қирғизистонда туристлар учун "турист паспорти" жорий этилади

Қирғизистонда барча хорижлик меҳмонларга "турист паспорти" берилади, деб маълум қилди республика туризм департаменти директори Максат Дамир уулу.

"Бу йил International Travel ID туристлар паспортини жорий этамиз. У паспорт каби бўлмайди, карта кўринишида бўлади", — деди Дамир уулу.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжатда QR- код мавжуд бўлади, унинг ёрдамида туристлар туристик ахборот марказининг интернет-порталига кира олишади.

"Ушбу порталдан Қирғизистон ҳақида, қаерга бориш, қаерда овқатланиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин", — деди департамент директори.

Дамир уулунинг қайд этишича, бундай паспортлар кўплаб туристик мамлакатларда жорий этилган.

"Паспорт чегарачилар томонидан берилади. Тез орада бу янгиликни "Манас" аэропортида жорий этамиз, кейинчалик бу ҳужжатни барча чегара постларида олиш мумкин бўлади", — деди у.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонга йилига етти миллионга яқин хорижлик турист келади. Уларнинг 90%дан ортиғини МДҲ мамлакатларидан келганлар ташкил этади.

Total Views: 271 ,

Добавить комментарий

Суданда президент ҳарбийлардан, бош вазир эса мухолифлардан бўлишига келишиб олинди

Суданда президент ҳарбийлардан, бош вазир эса мухолифлардан бўлишига келишиб олинди...

Закрыть