Қирғизистонда Россиянинг яна бир ҳарбий базаси очилиши мумкин

Қирғизистонда Россиянинг яна бир ҳарбий базаси очилиши мумкин

Қирғизистоннинг Россиядаги янги элчиси Аликбек Жекшенкулов мамлакат жанубида Россияга қарашли иккинчи ҳарбий базанинг эҳтимолий очилиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Кантдаги мавжуд авиабаза бутун Марказий Осиё учун муҳим барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Бишкек эса уни кучайтириш бўйича таклифни қўллаб-қувватлаяпти. Шу билан бирга, яна бир базанинг очилиш эҳтимоли истисно этилмаяпти.

«Шунинг учун, менимча, бу масала икки мамлакат президентларининг март ойида бўлиб ўтадиган учрашувида муҳокама қилиниши мумкин», — деди Жекшенкулов.

Унинг таъкидлашича, Фарғона водийсининг ўзига хос хусусиятларини ҳам эътиборга олиш керак, Қирғизистоннинг жануби унинг бир қисми саналади. Қайд этилишича, бу ерда ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятга эга қатор долзарб масалалар мавжуд.

Total Views: 446 ,

Добавить комментарий

Помпео: АҚШ ракеталар бўйича шартномадан вақтинчалик чиқади

Помпео: АҚШ ракеталар бўйича шартномадан вақтинчалик чиқади АҚШ давлат котиби...

Закрыть