Қирғизистонда Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия тузилди

Қирғизистонда Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия тузилди

Қирғизистон парламенти депутатлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишди. 

Таъкидланишича, парламент йиғилишида комиссияни ташкил этиш таклиф қилинган, айни вақтда у шакллантирилган ва яқин орада ўз ишини бошлайди. Комиссия таркибига парламент фракциялари вакиллари кирган.

Қирғизистон қонунчилигига кўра, собиқ президент 120 депутатнинг учдан икки қисми тегишли аризани имзолаб, уни бош прокуратурага жўнатса дахлсизликдан маҳрум этилиши мумкин. 2019 йил баҳорида депутатлар “Президент фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритишиб, унга кўра собиқ президентлар баъзи ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Депутатларнинг комиссия тузишларига эса Атамбаевнинг 8 июнда Бишкекдаги намойишдаги нутқи сабаб бўлган. Атамбаев бу нутқи давомида депутатларни иродасизликда, президентга тўлиқ итоат қилишда айблаган ва уларни “мишиқилар” деб атаган.

Total Views: 206 ,

Добавить комментарий

Вашингтон «Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш» тўғрисида қарор қабул қилди

Вашингтон "Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш" тўғрисида қарор қабул...

Закрыть