Қирғизистон ва Тожикистон чегарани белгилашни якунлади

Қирғизистон ва Тожикистон чегарани белгилашни якунлади

Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумати делегациялари тўлиқ ҳолда Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасининг қолган ҳудудларини аниқлашни якунлади. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, “Ховар” хабар берди.

Қайд этилишича, 4 декабрь куни Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида ўтган Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича делегациялар раҳбарлари – Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Ташиевнинг учрашувида ишчи гуруҳларга якуний ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнига киришиш бўйича топшириқ берилган.

Томонлар музокаралар тафсилотларини ошкор этмаган.

“Тожикистон билан чегара масаласи ҳал бўлди. Энди у парламентда ратификация қилинади ва ҳурматли Президентларимиз имзо чекишади. Бир неча ой ичида чегара масаласини якунлаймиз. Комиссия аъзоларига катта миннатдорлик билдираман, айниқса жаноб Ятимовга”, деди Қамчибек Ташиев музокаралар якунида.

Total Views: 56 ,

Добавить комментарий

Блинкен: Украина учун янги ҳарбий сафарбарлик жуда муҳим

Блинкен: Украина учун янги ҳарбий сафарбарлик жуда муҳим АҚШ Давлат...

Закрыть