Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга нисбатан тўққизта пункт бўйича айблов қўйиляпти

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга нисбатан тўққизта пункт бўйича айблов қўйиляпти

Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан айбловларни илгари сурди. Бу ҳақда мамлакат қонунчилик органи аппарати ходими маълум қилди.

"Собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича махсус комиссия Атамбаевга нисбатан тўққизта пункт бўйича айбловларни илгари сурди", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, комиссия собиқ президент Россия фуқароларига, жумладан уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларига мукофот қуроллари тақдим этилиши, Чуй вилоятида уй қуриш учун ер участкаси ноқонуний эгалланишига алоқадор деб ҳисоблайди.

Комиссия маълумотларига кўра, Атамбаев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ишларига алоқадор.

Қирғизистон парламенти депутатлари 13 июнь куни Алмазбек Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишганди. Қирғизистон қонунчилигига кўра, 120 депутатнинг учдан икки қисми тегишли аризани имзолаб, уни бош прокуратурага жўнатса собиқ президент дахлсизликдан маҳрум этилиши мумкин. 2019 йил баҳорида депутатлар “Президент фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритишиб, унга кўра собиқ президентлар баъзи ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Total Views: 186 ,

Добавить комментарий

АҚШ санкциялари сабабли Huawei даромади 30 миллиард долларга қисқаради

АҚШ санкциялари сабабли Huawei даромади 30 миллиард долларга қисқаради Яқин...

Закрыть