Қирғизистон депутати: ЕОИИга қўшилиш арафасида берилган ваъдалар ҳали ҳам бажарилгани йўқ

Қирғизистон депутати: ЕОИИга қўшилиш арафасида берилган ваъдалар ҳали ҳам бажарилгани йўқ

Қирғизистонга Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши арафасида берилган ваъдалар ҳали ҳам бажарилгани йўқ, мамлакат бу иттифоққа қўшилишдан фақат ютқазди. Бу фикр Қирғизистон парламенти аъзоси Кенжебек Бокоев томонидан билдирилди.

«Агар Евросиё иқтисодий иттифоқи Қирғизистонга фойда келтирмайдиган бўлса, у ҳолда бундай иттифоқ таркибидан чиқиш керак», — деди Қирғизистон парламенти депутати Кенжебек Бокоев парламентнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат масалалари бўйича қўмитаси йиғилишида.

Унинг айтишича, ЕОИИга кириш олдидан Қирғизистонга маълум бир ваъдалар берилган, бироқ ҳозир бу ваъдалар бажарилаётгани йўқ. Масалан, иттифоқ мамлакатлари ичида маҳсулотларнинг тўсиқсиз ташилишини таъминлаш ваъда қилинган эди, бироқ ҳозирда Қозоғистондан Қирғизистонга ёқилғи-мойлаш материалларини олиб кириш имконсиз.

«Бизга мамлакатлар ўртасида пул маблағларининг эркин айланмаси йўлга қўйилади, дейишганди. Лекин бу ҳам бўлгани йўқ, аксинча, чекловлар мавжуд. ЕОИИга қўшилгач, Қирғизистон барча фронтларда, айниқса, қишлоқ хўжалигида ютқазди. Нега Россия ва Қозоғистондан Қирғизистонга ҳайвонлар тирик ҳолда олиб кирилиши мумкин-у, лекин Қирғизстондан уларга олиб кириш мумкин эмас?», — дея савол қўйди қирғизистонлик депутати.

Маълумот учун, ҳозирда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ҳисобланади; Молдова кузатувчи-давлат мақомида. Бундан ташқари, Вьетнам, Эрон, Хитой, Куба ва Сербия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишувлар имзоланган.

Total Views: 125 ,

Добавить комментарий

Хитой БМТ комиссарининг мақоласига кескин норозилик билдирди

Хитой БМТ комиссарининг мақоласига кескин норозилик билдирди БМТнинг инсон ҳуқуқлари...

Закрыть