Иордания ҳукумати томонидан тақдим этилган 2019 йил бюджети

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Иордания ҳукумати томонидан тақдим этилган 2019 йил бюджети одамлар қашшоқлигини ҳам ҳукмдорлар малайлигини ҳам янада орттиради

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти ҳукумат тақдим этган 2019 йил бюджети лойиҳасига қарши чиқиб, бюджетнинг 93 %ини солиқ ва товон тўлаш орқали айнан одамлар томонидан молиялаштирилишини фош этди. Ҳизб бу лойиҳанинг бирин-кетин келаётган ҳар бир ҳукумат лойиҳасидан ёмонликда асло фарқ қилмаслигини, ҳар йил ниҳоясида Вакиллар палатаси жарчилари одамларни рози қилиш учун фақат оғизда жар солишаётганини, ҳукуматдан ё қўрқиб, ёки улар билан тил бириктириб, мана шундай бюджетга овоз беришаётганини маълум қилди! Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти томонидан чиқарилган варақада, бу Иордания режимининг Сайкс-Пико шартномаси оқибатида сиёсий мустамлакачилик қарори билан қандай пайдо бўлгани, Британия уни мустамлакачи Ғарб ва унинг капиталистик тузуми билан мустаҳкам боғлагани, реал иқтисодиёт яратиш ўрнига, унга ёрдаму кредитлар бергани, ҳатто уни босқинчи яҳудийларнинг қўриқчисига, Ғарбнинг гаровига айлантириб қўйгани баён қилинди. Варақада яна қуйидагилар таъкидланди:

Бюджет сиёсий иш, бу билан давлатнинг эътиқоди ва иқтисодий низоми қандай эканини билиш мумкин. Иордания қабул қилган бюджетлар капиталистик иқтисод низомига асосланган. Капиталистик иқтисод эса, коррупцияга, эксплуатацияга ҳамда бойликни бир сиқим манфаатпараст шахслар қўлида тўпланиб қолишига олиб келади. Мудом режим мустамлакачи давлатлар ва уларнинг бадбўй капиталистик тузумига гаров бўлиб қолаверар экан, юрт ҳам, юрт аҳли ҳам танг-бахтсиз ҳаётдан боши чиқмайди.

Варақада ечим ҳақида қуйидагилар баён қилинди:

Бюджет камомади, қарздорлик ва қашшоқликдан чиқишнинг ягона йўли Исломга қайтиш ва унинг аҳкомларидан ечим олишдир. Ана шунда давлат киримлари ҳам, чиқимлари ҳам Исломдаги иқтисод низомига мувофиқ бўлади. Бу низомда судхўрлик ҳаром қилингани боис, қарздорлик сабабли қарам бўлиб қолишдан ва солиқхўрлик каби тузоқлардан қутулинади. Шунингдек, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки каби барча глобал ҳукмронлик қуроллари билан алоқа узилади. Халос бўлиш ва юртни қутқариш йўли мана шу. Ҳизб ут-Таҳрир сиз мусулмонларни даъват қилаётган нарса, яъни сизга ҳаёт баҳш этадиган ва аламли азобдан қутқарадиган нарса айнан мана шудир. Уммат ёлғиз шу асосда ўз энергияларидан оқилона фойдаланади ва оламга етакчилик қилиш ролини қайта эгаллаб, унга инсоф, адолат ва раҳмат улашади.

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

Total Views: 419 ,

Добавить комментарий

Ўз халқи масаласида тирикчилик қилаётган бундай режим қуриб кетсин!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Ўз халқи масаласида тирикчилик...

Закрыть