Интернет орқали амалга ошириладиган молиявий ва тижорий муомалалар ҳукми
بسم الله الرحمن الرحيم
Саволга жавоб
Интернет орқали амалга ошириладиган молиявий ва тижорий муомалалар ҳукми
Савол: Ассалому алайкум.
Биринчи савол: Интернет орқали муомала (яъни, тижорий алоқа)нинг ҳукми нима? Масалан, фойда кўриш мақсадида долларга динор, нефт, олтин ёки бошқа нарсаларни арзон пайтида сотиб олиб, қимматлаган вақтда сотишнинг ҳукми нима? Маълумки, буларнинг барчаси интернетда бор. У, пулни банкка ўтказиб, хоҳлаган вақтида уни ечиб олиши мумкин?
Иккинчи савол: Валюталарни айирбошлаш савдосида уни қўл билан қабз қилиш (қўлига олиш) шартми ёки қўлга олмаса-да интернетда олишнинг ўзи кифоями?
˗ Савол тўлиқ бўлиш учун қуйидагини қўшимча қиламан: нефт сотиб олса, уни олиб, унга эга бўлиши лозимми, уни сотаётганда эса эга бўлмасдан туриб ҳам (сотса) бўлаверадими?
Маълумки, нефт, темир, олтин ёки мол сотиб олса, уни фақат долларга айлантириб, доллар ҳолида олиш мумкин, холос. Масалан, нефт сотиб олсангиз, уни нефт ҳолида ололмайсиз, балки уни долларга айлантирилади.
Иқтисодий низомда ҳам қуйидагилар келган (уни сотиши мутлақо жоиз эмас). Бунга савдо тўлиқ амалга ошиши учун қўлга олиш шарт бўлган нарсалар жумласига кирадиган, сен эга бўлгансан-у, лекин ҳали қўлингга олмаган нарсалар киради. У кайл, вазн ва саноқ билан ўлчанадиган нарсадир. У тўлиқ мулкка айланиши учун қўлга олиш шарт бўлмаган нарсалар эса кайл, вазн ва саноқ билан ўлчанадиган нарсалардан бошқаларидир. Бунга мисол, ҳайвон, ҳовли-жой, ер ва шунга ўхшашлардир. Чунки сотувчи уни, қўлига олмай туриб, сотиши жоиз”.
Савол: нарсани кайл (ўлчов бирлиги тури) ёки вазн ёки саноқ билан ўлчанадими ёки йўқми – буни қандай биламан. Кайл билан ўлчанмайдиган нарсага мисол қилиб, ҳайвон ва ҳовли-жой кабилар айтилди. Лекин бизнинг юртларда қўй каби ҳайвон олди-сотдисида вазнини тортиб кўрамиз ва вазни бўйича сотилади. Кўриниб турибдики, демак, у вазн билан ўлчанадиган нарса. Уйни эса битта ёки иккита хона деб айтилади. Демак, у саноқ билан саналадиган нарса. Шундай экан, мен қандай қилиб, уларни саноқ билан саналмайди ёки вазн билан ўлчанмайди, деб ҳисоблашим мумкин?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Олди-сотди мавзуси ҳақида гапирадиган бўлсак, саволингизга ўхшаш саволга биз олдин жавоб берган эдик. Ундан саволингизга алоқадор қисмини келтираман:
[Интернет орқали олди-сотди муомаласи ҳақидаги биринчи саволнинг жавобига келсак, у қуйидагича:
1. Нефт ҳақида. Бу ҳақдаги савол ноаниқ бўлибди:
Сиз автомашинангизни бензин қўйиш шохобчасидан электрон карта билан бензинга тўлғазиб олмоқчимисиз, яъни уни шохобча ходимига берасиз, шундан кейин у автомашинангизга бензин қуйиб беради. Шуни айтмоқчимисиз? Агар шундай бўлса, бу жоиз. Чунки пулини ҳисобингиздан ечиб олиш бир ёки икки кунга кечиккан тақдирда ҳам, бу товарни қарзга рибосиз сотиб олиш жоиздир. Чунки сиз товарни (бензинни автомашинангизга қуйиб) олдингиз, у эса пулини дарҳол ёки бир-икки кундан кейин олди.. Воқелик шундай бўлса, бунинг ҳеч зарари йўқ.
Аммо агар бу муомаладан мақсад, маълум миқдордаги нефтни сотиб олиб, сўнгра уни қўлга киритмасдан туриб сотиш бўлса, бу жоиз эмас. Чунки бундай товарларни сотишда қўлдан қўлга ўтиши шарт. Абу Довуд Зайд ибн Собитдан шундай деганини чиқаради:
«فَإِنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ نَهَى أَنْ تُبَاعَ السِّلَعُ حَيْثُ تُبْتَاعُ حَتَّى يَحُوزَهَا التُّجَّارُ إِلَى رِحَالِهِمْ»
“Расулуллоҳ ﷺ матоларни улар сотиладиган ўринда то тижоратчилар уларга эга бўлиб, ўз манзил-масканларига олиб бормагунларича, сотилишидан наҳй қилдилар”. Яъни, бу товарларни қўлга киритиб, эга бўлингандан кейингина сотилади. Чунки уларни сотиш саҳиҳ бай бўлиши учун қўлдан қўлга ўтиши шарт. Фақат бирон муайян товар ҳақида хос насс келган бўлса, (саҳиҳ бўлиш) ўша товардагина жоиз бўлади, ундан бошқасида эмас. Бу ўринда эса бундай насс келмаган. Шунга биноан, демак, ана шу миқдордаги нефтни қўлга киритмасдан туриб, уни сотиш шаръан жоиз эмас.
Аммо мақсадингиз нефт қудуғида – интернет орқали электрон карта билан пул тўлаб – шерик бўлиш бўлса, бу жоиз эмас. Чунки нефт қудуқлари омма мулки бўлгани учун, уларни хусусий мулкка айлантириб бўлмайди.
Энди агар бошқа ишни қасд қилаётган бўлсангиз, саволни аниқроқ қилиб беринг:
2. Олтин ва кумушдаги олди-сотди муомаласи:
Олтин ва кумушни бирини бирига ёки пулга сотиш ёки сотиб олиш, Бухорий ва Абу Довуд Умардан чиқарган ҳадисда келганидек, ол-бер тариқасида (яъни, қўлдан қўлга) бўлиши лозим:
«الذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِباً إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ»
“Олтинни кумушга (қўлига олмай) сотиш рибо, илло (битим мажлисида) ол-бер бўлса, ундай эмас”.
Шунинг учун олтинни кумушга ёки пулга олди-сотди қилиш фақат қўлига олганидан кейингина саҳиҳ бўлади.
Чунки биз интернет орқали олди-сотди муомаласи қандай кечишини билдик, унда қўлдан қўлга ўтиш дарҳол содир бўлмайди. Аксинча, у бир неча соатни ёки бир неча кунларни олиши мумкин. Шунинг учун олтин ва кумушни интернет орқали электрон карта билан харид қилиш жоиз эмас. Фақат агар олтин ва кумушни қўлма-қўл, ол-бер қилиб, савдо қилинган пайтда карта ҳисобидан маблағни дарҳол ечиб олса, у жоиз. Демак, сиз олтин ёки кумушни фақат ҳисобингиздан маблағни чегириб олинган вақтдагина қўлга оласиз. Интернетдаги муомалада дарҳол қўлга олиш бўлмагани, аксинча бир ёки икки кундан кейин бўлгани учун жоиз эмас.
3. Акциялар ва қимматбаҳо қоғозлар муомаласи ҳаромдир. Чунки акциялар шаръан ботил бўлган ҳиссадорлик ширкатларига тегишли. Қимматбаҳо қоғозлар эса рибо билан боғлиқ. Биз ҳиссадорлик ширкатлари мавзусини “Иқтисод низоми” китобида ҳамда “Молиявий биржалардаги беқарорликлар” мавзусидаги брошюраларда ва шунингдек бошқа китобларда батафсил ёритганмиз. “Молиявий биржалардаги беқарорликлар” брошюрасида бу масалани қисқача тарзда қуйидагича айтиб ўтганмиз:
[Бу акциялар ва қарз қимматбаҳо қоғозлари билан олди-сотди муомаласига келсак, у ҳаромдир. Чунки бу акциялар шаръан ботил бўлган ҳиссадорлик ширкатлари акцияларидир. Қимматбаҳо қоғозларда эса ботил битим ва ботил муомала доирасида ҳалол сармоя билан ҳаром фойда бир-бирига аралашиб кетган маблағлар бўлади. Улардан ҳар бир қимматбаҳо қоғоз ботил ширкат активларидан бир ҳисса қийматида бўлади. Бу активлар шариат наҳй қилган ботил муомала билан қоришиб кетгани учун ҳаром бўлди. Шунинг учун уни олди-сотди қилиш ҳам, у билан муомала юритиш ҳам жоиз эмас. Шунингдек, унда рибо йўли билан капитал ётқизиш амалга ошириладиган қарз қимматбаҳо қоғозларидаги аҳвол ҳам мана шундай. Бунга банклар акциялари ва шунга ўхшашларни мисол қилиш мумкин. Буларда ҳаром капиталдан иборат маблағлар бўлади. Шунинг учун уларни олди-сотди қилиш ҳаромдир. Чунки улардаги мол ҳаром молдир].
4. Интернет орқали доллар ва евро каби қоғоз валюталар муомаласи ҳаромдир. Чунки бунда қўлдан қўлга ўтиш бўлмайди. Ваҳоланки у (яъни, қўлга олиш) пул муомаласида ўта зарур. Чунки қўлдан-қўлга ўтиш (шарти) олтин ва кумушга тўғри келганидек, қоғоз пулга ҳам тўғри келади. Бунга сабаб, (нақд пуллик, яъни иккаласининг нархлар ва иш ҳақлари сифатида ишлатишлик) иллати борлигидир. Биз 2004 йил 11 июндаги саволга жавобда қуйидагиларни айтганмиз:
[Молиявий қоғозлар билан муомала.
Ҳа, уларга рибо жиҳатидан олтин ва кумушга тўғри келадиган нарса ва бошқа пул ҳукмлари тўғри келади. Бунга сабаб, бу қоғозларда (пуллик, яъни иккаласида ҳам нархлар ва иш ҳақлари сифатида ишлатишлик) иллати борлиги бўлиб, бундай иллатнинг борлиги бу қоғозларни пул ҳукмларини оладиган қилиб қўяди.
Шунинг учун бу қоғозлар билан (олтин, кумуш каби) риболи синф(тур)ларни сотиб олишда, фақат (қўлма-қўл бўлсин), яъни дайн-қарзга эмас, деган ҳадисда келган нарса тўғри келади.
Бу мавзу қуйидагича:
Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
“الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ، وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ، مِثْلًا بِمِثْلٍ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ، يَداً بِيَدٍ، فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَداً بِيَدٍ”
“Олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога, тузни тузга (сотиш), мислини мислига, тенгма-тенг, қўлдан қўлга бўлиш билан бўлади. Энди агар бу синф(тур)лар (айирбошлаш қилинаётганда жинси) бошқа-бошқа бўлса, хоҳлаганларингдек сотаверинглар, фақат қўлдан қўлга бўлса бас”.
— Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу орқали ривоят қилган.
Ушбу нассдан рибо бўлиб қоладиган бу синфлар(нинг жинси) ҳар хил бўлса, қандай хоҳласангиз шундай савдо қилаверинг, деган маъно очиқ билиниб турибди. Бунда уларнинг айнан ҳаммисл бўлиши эмас, фақат қўлдан қўлга бўлиши шарт. “Синфлар” деган лафз рибо бўладиган синфларнинг барчаси хусусида, яъни олтита нарса хусусида омм-умумий бўлиб келган. Ундан бирон нарсани истисно қилиш учун эса насс бўлиши лозим. Ва бундай насс йўқ. Шунинг учун ҳукм – буғдойни арпага, буғдойни олтинга, арпани кумушга, хурмони тузга, хурмони олтинга ёки тузни кумушга ва ҳоказо. Айирбошлаш қийматлари ва нархлар қанчалик фарқли бўлмасин сотиш жоизлигидир. Лекин қўлдан-қўлга бўлиши шарт. Яъни, қарзга бўлмаслиги керак. Олтин ва кумушга тўғри келадиган нарса қоғоз пулларга ҳам тўғри келади. Сабаби, уларнинг ҳар иккисида (пуллик, яъни нархлар ва иш ҳақлари сифатида ишлатишлик маъносидаги) жамловчи иллат мавжуд.]
Олтин олди-сотдисида, интернет орқали бу муомала қандай бўлишини ўрганиб чиқилганда, қўлга киритиш ёки тўлов (settlement) нинг битим тузилган пайтдан бошлаб бир ёки икки кунга кечикиши аён бўляпти. Бу эса ижмо қилинган “қўлма-қўл” деган шартга хилофдир. Уни Набий ﷺ: “қўлма-қўл” деган сўзлари билан нассда кўрсатиб ўтдилар. Бухорий Баро ибн Озибдан бундай деганини чиқарди: Биз Набий ﷺдан у ҳақида сўраган эдик, шундай дедилар:
مَا كَانَ يَداً بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَذَرُوهُ
“Қўлдан қўлга бўлган нарса бўлса олинглар, насия бўлган нарсани тарк қилинглар”.
Муслим Молик ибн Авс ибн Ҳадсондан шундай деганини чиқарди, мен келиб, ким (олтинга) дирҳамларни алмаштиради, дея бошладим. Шунда Умар ибн Хаттоб ҳузурида турган Талҳа ибн Убайдуллоҳ: бизга олтинингни кўрсат, сўнгра олдимизга кел, хизматкоримиз келса, сенга кумушингни берамиз, деди. Буни эшитиб Умар ибн Хаттоб деди: йўқ асло, Аллоҳга қасамки, унга албатта ё кумушини (дарҳол) берасан ёки олтинини қайтариб қўлига тутқазасан, чунки Расулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
الْوَرِقُ بِالذَّهَبِ رِباً إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ…
“Кумушни олтинга (сотиш, қўлдан қўлга бўлмаса) рибодир, илло ол-бер бўлса… (ундай эмас)”
Шунга биноан, интернет орқали евро, доллар ва бошқа валюталар олди-берди муомаласи, дарҳол қўлдан қўлга бўлмагани учун жоиз эмас)].
Энди кайл билан ўлчанадиган нарса, санаб олинадиган нарса ва вазни ўлчаб олинадиган нарса ҳақидаги саволингизга келсак, биз шунга ўхшаш саволга олдин қуйидагича жавоб берганмиз:
2006 йил 12 февралдаги саволга жавобда мана булар келган:
[(Сотилаётган товар) санаб олинадиган нарсами, вазн(тарозида) тортиб олинадиган нарсами ва кайл билан ўлчанадиган нарсами – буларнинг бари товарлар савдосидаги мавжуд воқеликка қараб белгиланади.
… Бозорга қаранг, бу товар бозорда қандай сотилади? Унинг устида ҳар бир доннинг ёки ҳар биттасининг нархи фалон пул, килоси, метри ёки грами фалон пул деб, саноғини санаш билан сотиладими?…
Агар иш шундай бўлса, ё унга саноқ, ёки вазн ва ёки кайл васфи(сифати) тўғри келади. (Ушбу сифатларнинг) биттасининг васфи бўладими ёки кўпроғининг васфи бўладими – фарқи йўқ. Яъни товар вазн(тортиш) билан ҳам, саноқ билан ҳам васф қилиниши мумкин…
Мисол келтирсак: буғдой, арпа… вазн (тортиш)билан ҳам, кайл билан ҳам ўлчанади.
Банан, апельсин… вазн билан ҳам, саноқ билан ўлчанади (айрим мамлакатларда санаб сотилади).
Газлама…кайл (газ, метр) билан ўлчанади.
… Бу ишларда қўлга киритиш пайтида уни аниқ васфлаб берилиши ноаниқликни йўқотиш учун муҳим масаладир. Масалан менга, сизда 100 кг буғдой бор деган гапнинг ўзи васф(сифат)ни аниқлаш учун кифоя қилмайди, балки буғдой турини ҳам аниқлаб олиш зарур, токи ўлчаш жараёнида ноаниқлик бўлмасин. Кайл ва саноқ билан ўлчанадиган нарса ҳам шундай.
Лекин ҳайвон саноқ билан сотиладими? Масалан, ҳар бир туянинг нархи минг, деб харидор чақириладими? Ёки харидор туяни кўриб, қараб, бу туя мингга арзимайди деб, иккинчи туяни танлаши билан сотиладими? Ҳар бир туяни сотиш бошқаси каби саноқ билан бўладими?
Ҳовли-жойлар ҳам саноқ ёки вазн ёки кайл билан сотиладими? Яъни, ўнта ҳовлиси бор киши, ҳовлининг нархи минг туради, деб харидор чақирадими ёки бир-биридан фарқли бўлган ҳар қайси ҳовли-жойни алоҳида кўриб чиқиш билан сотиладими?..
Шунинг учун ҳайвон ва ҳовли-жойлар кайл, вазн ва саноқ асосида сотилади, дейилмайди. Баъзи одамлар ўз чорваларини вазнда (тарозида тортиб)сотади дейишингиз мумкин. Лекин бу ҳар бир ҳайвонда шундай бўлади, дегани эмас. Чунки у муайян бир қўйни вазн билан ўлчаб сотиши мумкин. Лекин ҳар бир қўйни ва ҳар бир ҳайвонни бундай сотмайди. Масалан, сигирни вазнда ўлчаб сотмайди… Қандайки, менга: сенда юз кг. ҳайвон бор экан, дейилмайди (табиийки, бунда тирик ҳайвон назарда тутилмоқда).
Сиз шунингдек, баъзи одамлар ҳовли-жойни метрлаб сотади-ку, дейишингиз мумкин. Лекин бу ҳар бир ҳовли-жойга тўғри келмайди. Балки бир ҳовлининг метри ўн (доллар) турса, бошқа ҳовлининг метри йигирма (доллар) туради ва ҳоказо. Демак, ҳовлиларнинг васфини аниқлаш кайл билан бўлмайди. Масалан, менга: сенда юз метр ҳовли-жой бор экан, деб айтилмайди ва ҳоказо] …
Шу етарли бўлса керак, деб умид қиламан. Валлоҳу аъламу ва аҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
11 рабиъ ул-охир 1446ҳ
14 октябр 2024м