Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва инсонпарварлик миссияси ялтироқ шиорлар ва нопок ниятлардир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва инсонпарварлик миссияси ялтироқ шиорлар ва нопок ниятлардир

Спутник веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 26 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 2 август сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Душанба куни америкалик бир расмий – Қўшма Штатлар Суданни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқаришдан олдин, Судандаги янги ўтиш даври ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига, сўз эркинлигига амал қилиш-қилмаслигини ҳамда инсонпарварлик миссиячининг киришига ёрдам бериш-бермаслигини албатта текширади, деди.

Рейтернинг ушбу хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлигидаги исми сир қолишини шарт қилган бу расмий, журналистларга Судан янги Бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук Американинг асосий алоқачиси бўлажагини очиқлади. Бироқ унинг изоҳлашича, америкалик дипломатлар – Ҳамидатий деб танилган ҳамда илгари тезкор хавфсизлик хизматини бошқарган Ҳарбий Кенгашнинг собиқ раиси суданлик генерал Муҳаммад Ҳамдон Дақлу билан ҳам алоқа қилишади.

Расмий яна қўшимча қилди: «Бош вазир Ҳамдук ҳамма ишлар тўғри кетаётганини айтди, шу боис биз шу шахс билан алоқа қиламиз. Унинг ҳукумати шу пайтгача юқорида айтилган нарсаларга амал қилиб келди. Бу ёғига амал қилиш-қилмаслигини текширамиз».

Иқтисодчи эксперт Ҳамдук ўтиш даври ҳукумати бош раислиги учун қасамёдга келтирилди… Суданда барқарорликни рўёбга чиқариш ва иқтисодий кризисни ҳал этишга ваъда берди».

Роя газетаси шарҳи:

Ҳамдук баёноти бу ҳукуматнинг ҳарбий ва фуқаровий икки қаноти башарасини одамларга очиб бермоқда. Ҳа, бу ҳукумат ҳали бирор ишни қилмасиданоқ ўз омадсизлигини исботламоқда… Уммат динини сариқ чақага олмаслигини кўрсатяпти. Масалан, Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди каби судхўр муассасалар билан мулоқот олиб бориш Суданга янада қашшоқлик олиб келади, бошқа нарса олиб келмайди. Устига-устак, юрт бойликлари билан активларини шу муассасаларга ва улар ортида турган мустамлакачи давлатларга гаров қилиб беради, ўзларининг мустамлакачилик, манфаатпарастлик мақсадларини амалга оширишларига ёрдам беради.

Суданнинг Вашингтоннинг «терроризм»ни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарилиши масаласи ҳам шундай. Чунки бу рўйхатдан чиқиш учун АҚШнинг Исломга қарши курашига қўшилиши керак. Бу кураш эса, Ислом ва мусулмонларни бостириш, қувғин қилиш ҳамда шахслар, ҳизблар ва халқларнинг Умматни Ислом асосида уйғотиб, уни талаб қилишдан тақиқлаш, таълим дастурини ўзгартиришдан иборат. Чунки бу дастур ўзгартирилса, фарзандларимиз Ғарбнинг разил маданиятини олишади, Ислом ва аҳкомлари таълимидан маҳрум бўлишади. Энг муҳими, бугунги кунда Вашингтон билан яхши муносабатда бўлиб, сўзидан чиқмасликни истаган ҳар бир давлат зиммасида, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш вазифаси турибди.

Қачон Судан аҳли сиёсий саҳнанинг моҳиятини англаб, ўзларига қарши душманлар кучли тил бириктирув олиб бораётганини англасалар, қўзғолонларини қайтадан оппоқ саҳифа билан бошлашлари ва ўзгариш шиорини баланд кўтаришлари керак бўлади. Албатта, бу Ислом асосида ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосида иккинчи рошид Халифалик давлати соясида амалга ошади.

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

Total Views: 94 ,

Добавить комментарий

Миср муфтиёти Ислом ва мусулмонларга қарши курашни тўхтатмаяпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Миср муфтиёти Ислом ва мусулмонларга қарши...

Закрыть