Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

«Франс 24» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 1 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 27 декабр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума куни Ҳиндистоннинг бир неча штатларида фуқароликка оид янги қонунга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар ҳукумат томонидан кўрилган кучли хавфсизлик чораларига қарамай давом этди… Масалан, Уттар Прадеш штатида қўл телефонларидан Интернет узиб қўйилди… Ўтган ҳафта бу вилоятда зўравонлик ҳолатлари кузатилгандан сўнг ҳукумат кучлари мингдан зиёд кишини қамоққа олган, беш минг кишини вақтинчалик ҳибсхонага тиққан. Бу норозиликлар тўлқини бошланишига, парламентнинг фуқароликка оид қабул қилган янги қонунининг мусулмонлар ҳуқуқини бузади, дея эътибор қилинаётгани сабаб бўлди.

Шундан сўнг Парламент томонидан 11 декабр куни қабул қилинган айни қонунга қарши Ҳиндистоннинг бир неча штатларида жума куни намойишлар бошланди, ҳукумат кўрган хавфсизлик чоралари ҳам намойишни тўхтатолмади.

Деҳли, Калькутта, Бангалор ва Мумбаи шаҳарларида намойишлар жума намозидан сўнг бошланди. Аммо зўравонлик ҳолатлари бўлгани айтилмади. Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар кўтариб чиқишди ҳамда то мазкур қонун бекор қилинмагунича босимни давом эттиришга ваъда беришди. «Улар камбағалларни, мусулмонларни ва ўзларига рози бўлмаган ҳар бир кишини юртдан қувиб чиқаришмоқчи», деди Мунтазир Башир исмли намойишчи».

Роя газетаси шарҳи:

Ҳиндистон айни қонун қарори орқали миллионлаган мусулмонларга қасддан адоват қилмоқда ва бу айни юртнинг янги асрдаги ўз фуқароларига қарши содир этган энг катта ирқий тозалаш амалиёти ҳисобланади. Масалан, Ҳиндистоннинг шимолий шарқида жойлашган Ассам штатида яшовчи тўрт миллион мусулмон диний асосда аҳолини кенг саралаш амалиётига дуч келмоқда, яъни, мушрик ҳинд ҳукумати уларни асли Бангладешдан келиб чиққан муҳожирлар, дея эътибор қилиб, фуқароликдан маҳрум қилмоқда ва бу ҳаракатини ноқонуний миграцияга қарши кураш, деган нарса билан дастакламоқда. Ваҳоланки, бу мусулмонлар Ҳиндистонда туғилганлар ва аксари мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқмаган. Ҳозиргача ҳукумат улардан 1.9 миллионини фуқароликдан маҳрум қилиб бўлди. Қолган икки миллиондан ошиқ мусулмонни ҳам фуқароликдан маҳрум қилиш учун шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларини кўриб чиқмоқда. Ҳинд ҳукуматининг Ассам вилоятида олиб бораётган бундай душманлик чоралари, вилоятнинг фақат мусулмон аҳолисига қаратилган. Вилоятда яшовчи жами 32.9 миллион шахс прописка учун ҳужжат топширган бўлса, ҳукумат улардан 28.9 миллионини қабул қилган. Булар ҳиндулар, буддистлар ва синхлар. Аммо қолган тўрт миллион мусулмонни эса, прописка қилишдан бош тортган.

Шубҳасиз, Ҳиндистоннинг мусулмонларга қилаётган зулму зўравонлиги, бутун дунёдаги мусулмонлар бошдан кечираётган репрессия ва бостириш сиёсатининг бир қисми бўлиб, бу золим Ғарбнинг мусулмон ўлкаларига нисбатан мустамлакасидир. То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилмас экан, Мусулмонлар юртлари айни мустамлакадан қутулолмайди, Ислом Уммати ўз куч-қудратини қайта тиклолмайди. Чунки рошид Халифалик Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритиб, мусулмонлар армияларини ҳаракатга келтириб, золимларнинг мусулмонлар ва уларнинг бойликларига чўзган қўлларини қирқиб ташлайди.

Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан

 

Total Views: 95 ,

Добавить комментарий

Фаластин режими CEDAW конвенцияси талабларини жорий қилиш учун муғомбирлик ва алдов йўлига ўтди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фаластин режими CEDAW конвенцияси талабларини жорий...

Закрыть