Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари ёмонлашди

Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари ёмонлашди

Ҳиндистон савдода қулайлик режими бекор қилингани муносабати билан Покистондан олиб кириладиган маҳсулотларга нисбатан божхона божини 200%гача оширди, деб маълум қилди Ҳиндистон молия вазири Арун Жейтли.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ Ҳиндистон ҳукумати Покистоннинг савдода қулайлик режимидан фойдаланувчи мамлакат мақомини бекор қилганини хабар қилганди. Бу ҳақда Жамму ва Кашмир штатида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишидан сўнг маълум бўлганди.

"Ҳиндистон Пулвамдаги воқеадан сўнг Покистоннинг савдода қулайлик режимидан фойдаланувчи мамлакат мақомини бекор қилди. Шу муносабат билан Покистондан Ҳиндистонга олиб кирилувчи барча маҳсулотларга нисбатан бож тўлови 200%гача оширилади", — деб ёзди Жейтли Twitter’да.

Жамму ва Кашмир штатида 15 февраль куни қўлбола бомба портлаши оқибатида 44 нафар киши ҳалок бўлганди. Ушбу ҳужумга жавобгарликни "Жаиш-и-Муҳаммад" гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бундан аввал терактга алоқадор деб ҳисобланаётган Покистонга қатъий жавоб қайтаришга ваъда берди.

Total Views: 567 ,

Добавить комментарий

Эрдўған: Туркия Россиядан C-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмайди

Эрдўған: Туркия Россиядан C-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор...

Закрыть