Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли йирик компанияга бош директор ўринбосари этиб тайинланди

Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли йирик компанияга бош директор ўринбосари этиб тайинланди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли – 21 ёшли Сомон Имомали “Талко Кабель” алюминий компанияси бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Сомон меҳнат фаолиятидаги ушбу биринчи лавозимни Тожик миллий университетини битириши биланоқ олди, деб хабар берди “Ахбор” нашри.

Нашр манбаларидан бирининг маълумотларига кўра, Тожикистон президентининг ўғли ушбу лавозимда 3 ойдан бери ишламоқда.  

“Аслида, уни бу ерга амалиёт ўташ ва тажриба орттириш учун юборишган. Ўз вақтида президентнинг тўнғич ўғли Рустам Имомали ўз меҳнат фаолиятини ёшлар ишлари бўйича қўмита ва иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида бошлаган. У сўнгра божхона хизмати ва аксилкоррупцион агентликдаги раҳбарлик лавозимларига олинган”, деб айтган манба.

Бошқа манбанинг хабар беришича, Сомон Имомали ҳам иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида амалиёт ўтамоқда, бироқ у ерда расман қайд қилинмаган.  

Тожикистон президентининг 7 қизи ва 2 ўғли бор. Улардан аксарияти юқори лавозимларни эгаллайди. Имомали Раҳмоннинг 2-қизи Озода Раҳмон президент аппаратини бошқаради, тўнғич ўғли Рустами Имомали пойтахт Душанбега мэрлик қилади. Раҳмоннинг 4-қизи Руҳшона Раҳмонова ташқи ишлар вазирлигининг бўлимларидан бирида бошлиқ, 6-қизи Зарина Раҳмон республиканинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланган “Ориёнбанк”да раҳбар ўринбосари лавозимида ишлайди.

Total Views: 90 ,

Добавить комментарий

Толибон ҳаракатига: жинояткор АҚШ билан музокара қилиш бу дунё ва охиратдаги очиқ ҳалокатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Толибон ҳаракатига: жинояткор АҚШ билан музокара...

Закрыть